Ҳуқуқ
13.10.2025
92
Бугунги кунда қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни қазиб олиш ва уларга бўлган ҳуқуқларни белгилаш Ўзбекистон Республикасининг 23.08.2021 йилдаги ЎРҚ-710-сон Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида Қонуни билан тартибга солиниб келинмоқда. Уларни ер қаъридан қазиб олиш тегишли рухсатнома олиш орқали амалга оширилади.
Таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи жисмоний ҳамда юридик шахсларда улар қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан бериладиган тегишли рухсатнома олган пайтдан эътиборан юзага келади. Бунда қазиб олишни амалга оширувчига ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи тугаганидан кейин ер қаъри участкаларини рекултивация қилиш ҳамда уларни келгусида фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш юзасидан чоралар кўриш мажбурияти юклатилади.
Ўзбекистон Республикасининг мулки ҳисобланган ушбу ер қаъри участкалари давлат муҳофазасига олинган бўлиб, қонунчиликда белгиланган тартибда қазиб олинган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар давлат мулкида, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкида бўлиши мумкин.
Қонунга хилоф равишда қазиб олинган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларга бўлган мулк ҳуқуқи Ўзбекистон Республикасига тегишлидир.
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни саноат усулида ва олтин изловчилар усулида қазиб олиш мумкин.
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни саноат усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи фақат юридик шахслар томонидан амалга оширилади. Саноат усулида қазиб олувчи субектлар томонидан ер қаъридан қазиб олинган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар, худди шунингдек қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни саноат усулида қазиб олиш чоғида қонуний равишда олинган бошқа маҳсулотлар ҳамда даромадлар, агар саноат усулида қазиб олувчи субъектлар томонидан тузилган, маҳсулот тақсимотига оид битимларда, маҳсулот етказиб бериш шартномаларида, шу жумладан товарлар етказиб бериш тўғрисидаги давлат контрактларида, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, саноат усулида қазиб олувчи субъектларнинг мулки ҳисобланади.
Олтин изловчилар усулида қазиб олиш эса жисмоний ва юридик шахслар томонидан амалга оширилади. Ушбу усулда қазиб олиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига доир рухсатнома электрон аукцион натижаларидан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан берилади. Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ва Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган юридик шахсларга берилади. Бироқ ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини учинчи шахсларга (тўлиқ ёки қисман) ўтказишга (беришга), шунингдек ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига доир рухсатномани бир нечта шахсларга беришга йўл қўйилмайди.
Олтин изловчилар усулида қазиб олинган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни реализация қилишдан қонуний равишда олинган даромадлар олтин изловчилар усулида қазиб олувчи субъектларнинг мулкидир. Қазиб олинган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни яшириш, шу жумладан уларни олти ой ичида реализация қилмаслик, шунингдек ишларни хавфсиз олиб бориш талабларининг инсонга оғир тан жароҳатлари етказилишига ёки унинг ўлимига сабаб бўлган бузилиши қонунчиликда белгиланган тартибда қимматбаҳо металларни ва қимматбаҳо тошларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини тугатиш учун асос бўлади.
Ахрор Казаков,
"Адолат" МҲАМ бўлим бошлиғи
Улашиш:
Бошқалар
Раддия бериш ва жавоб қайтариш ҳуқуқи
Раддия ёки жавоб газеталарда улар олинган кундан эътиборан бир ой ичида, бошқа даврий нашрларда навбатдаги сонда эълон қилиниши шарт.
Қандай тоифа шахсларга санатория учун бепул йўлланма берилади?
Меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида улар билан бирга истиқомат қилувчи пенсия ёшига етган оила аъзоларига бир марталик бепул йўлланма берилади.
Жисмоний ва юридик шахслар учун адвокат билан шартнома тузишда билиши зарур бўлган муҳим фактлар
Адвокат билан тузиладиган шартнома — ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш жараёнини тартибга соладиган асосий ҳужжат ҳисобланади.
Электрон рецепт қандай ёзиб берилади?
Низомга кўра, рецепт билан бериладиган дори воситалари Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган бўлиши керак.