currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларКино ва театрга оилавий борганда нимани билиш керак? Актриса Лола Элтоевадан якшанба тавсияси

Кино ва театрга оилавий борганда нимани билиш керак? Актриса Лола Элтоевадан якшанба тавсияси

Ўзбекистон

calendar

19.02.2023

eye

3 219

Кино ва театрга оилавий борганда нимани билиш керак? Актриса Лола Элтоевадан якшанба тавсияси

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган актриса Лола Элтоева “Ўткан кунлар” фильмида Зайнаб, “Адибнинг умри” спектаклида Зарифа Саидносирова, “Масхарабоз” фильмида Тешаой, “Келгинди куёв” фильмида овсин каби ранг-баранг роллари билан оммага яхши таниш. Лола Элтоева эл севган актриса бўлиши билан бирга уч фарзанднинг онаси, севимли рафиқа. У якшанбани маданий масканларда ҳордиқ чиқариш билан ўтказишни тавсия қилади. Биз актёрлар, хусусан, театр актёрлари якшанба куни дам олмаймиз, чунки дам олиш кунлари театрлар халқ хизматида. Биз учун дам олиш куни – душанба. Мен душанбада талабаларга дарс беряпман, шунинг учун ҳафта давомида дам олиш куним йўқ ҳисоби. Лекин ҳаётим янада фаол кечаётганидан хурсандман. Театрга боришни тавсия қиламан. Ҳозир театрлар ҳам, репертуарлари ҳам ранг-баранг. Мени қувонтирадиган ҳолат шуки, энди залларимиз тўла, театрга кўп тушишяпти. Ўзбек Миллий академик драма театри саҳнасида кўплаб роллар ижро этаман. Охирги ролларимдан бири бу ёзувчи Назар Эшонқул қиссаси асосида саҳналаштирилган “Уруш одамлари” спектаклида Анзират ролини ўйнаяпман. Анзират – асарнинг бош қаҳрамони, уруш пайти тақдири синган кўплаб аёлларнинг бири. Бу катта психологик юки бор образ. Айримлар Анзиратни қоралашяпти. Бошқалар эса, аксинча, унинг тақдирига ачиниб, ҳатто йиғлашади. Тўти опам (Ўзбекистон халқ артисти Тўти Юсупова) раҳматли бу ролда Анзиратнинг тақдири, азоблари, ноиложликдан қилган гуноҳининг сабабларини томошабинга тушунтириш учун ролнинг бўёқлари ва урғуларини янада кучайтиришни маслаҳат бергандилар, бу бежиз эмас экан. Шунингдек, кинога ҳам тушишни тавсия қиламан. Ҳозирда кўплаб янги хорижий ва миллий кинофильмлар экранларда қўйиляпти. Улар орасида мен роль ўйнаган “101-рейс”, “Пулинг бўлса” каби фильмлар ҳам бор. Томошабинларнинг улар ҳақидаги фикрлари мен учун доим қизиқ. Оилавий театр ва кинога борганда шуни унутмаслик керакки, ҳозирда театрларга 12 ёшдан кичик боллар қўйилмайди. Бизнинг Ўзбек Миллий академик театрида бу тартибга қатъий амал қилинмоқда. Чунки катталар учун томошаларда болалар зерикишади, ота-оналарига ҳам, атрофдагиларга ҳам ноқулайлик бўлади. Асосийси, болажонларнинг ўзлари қийналиб кетишади. Шу сабабли, болажонларни ўзларига қизиқ томошаларга олиб бориш керак. [gallery size="medium" columns="5" td_select_gallery_slide="slide" td_gallery_title_input="Lola Eltoyeva" ids="8988,8987,8986,8985,8984,8983,8982,8980,8979,8978,8977,8976,8975,8974,8973,8972"]

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
863

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


24-октябр 2025, 04:21
840

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


30-октябр 2025, 07:11
629

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.


23-октябр 2025, 05:22
533

Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда

Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
1-октябр 2023, 10:05
1 825

Ўқитувчилар ва мураббийлар ҳақида 12 (+1) энг яхши фильм Hudud24.uz тавсияси

Байрам кунларини энг шарафли касблардан ҳисобланган устозлар ҳақидаги фильмлар билан ўтказинг. Ушбу фильмлар ўқитувчи ва мураббийлик касбининг машаққатини, меҳнатини, шу билан бирга, юксак миссиясини кўрсатади, нима учун ўқитувчини яхши кўриш ва ҳурмат қилиш кераклигини очиб беради.

cover image
23-июн 2023, 12:47
1 210

Дам олиш кунлари қаерга бориш мумкин?

Дам олиш кунларини қандай ўтказган, қаерларга борган маъқул? Театрлар, спектакллар рўйхати, чипта нархлари, кўргазмалар, концерт ва очиқ ҳавода намойиш этиладиган фильмлар ҳақида маълумотлар.

cover image
10-феврал 2023, 09:27
1 266

Якшанба тавсияси: Эркин Бозоров якшанбани болалар билан ўтказишни тавсия қилади

cover image
23-январ 2024, 06:51
781

Саҳнада бугун: “Падаркуш”дан “Лайли ва Мажнун”гача. Бугун намойиш этиладиган спектакллар билан танишинг

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги театрларнинг 23 январь, сешанба кунги репертуари эълон қилинди.