Ўзбекистон
10.02.2023
1 555

Якшанбада нима қиламиз?
“Hudud24” сайти дам олиш кунларини мароқли ва мазмунли ўтказиш истагида бўлганларга таниқли, ҳаётда муваффақиятга эришган инсонлар тавсияларини бериб боради.
Биринчи тавсия актёр ва жамоатчилик фаоли Эркин Бозоровдан.
Якшанба куни ишга бориб ё ишни уйга кўчириб эмас, кунни тўлиғича болаларга бағишлаш керак. Чунки болаларнинг болалиги 6 ёшгача бўлади, 6 йилда нечта якшанба бор: 300 та нари-берисида. Сиз болангизнинг ҳаётидаги муҳим 300 кунни уларга ажратасиз ва шу 300 кун болаларнинг ёдида бир умрга муҳрланиб қолади. Бу 300 кунни бошқа қайтара олмаймиз. Шунинг учун болаларни ҳайратга соладиган масканларага олиб бориш керак.
Полтехника музейи. Мен техникани яхши кўраман. Болаларни қизиқтирадиган жуда кўп нарса бор у ерда: эски ретро машиналар, техникаларнинг аждодлари…
Парклар, болалар ўйингоҳлари. Болалар паркларни, ўйингоҳларни яхши кўради. Биз учун ҳам фойдали бу жойлар. Ўша лаҳзаларда болаликка қайтамиз. Болалар бизга ўзимизнинг болалигимизни қайтаради. Биз уларга ажратган вақтимизни улар бизнинг фойдамизга қайтаради. Шунинг учун болаларга вақтингизни аямай кўпроқ ажратаверинг. Айниқса якшанбада. Агар ҳафтанинг бошқа бўш кунлари бўлса, уни ҳам болаларга ажратиш керак.
Жаҳон адабиёти мутолааси. Дунёда китоблар жуда кўп, уларнинг ҳаммасини ўқиб чиқишга вақтимиз етмайди. Аммо якшанбда китоб ўқишга мунтазам вақт ажратсак, анча адабиёт ўқиб қўямиз.
Канн кинофестивали ва “Оскар” фильмлари. Мен ўзим актёр, кино олами кишиси бўлганим учун фильмларни кўп кўраман, севимли режиссёрларим бор, уларнинг фильмларини айниқса севиб томоша қиламан. Кино платформалари кўп ҳозир. Ютубда киноблоглар, фильмларга шарҳлар ҳам кўп, уларни тавсия қиламан.
Дунё бўйича энг нуфузли 2 та кино мукофоти бор: Канн кинофестивалининг “Олтин пальма япроғи” ҳамда “Оскар”. Ўша мукофотларга номзод бўлган фильмлар рўйхатлари интернетда бор. Агар нима кўришни билмасангиз, шу рўйхатдан танлаб кўраверинг, ютқизмайсиз ва кетган вақтингизга ачинмайсиз.
Қўғирчоқ театрини ҳам тавсия қиламан. Экопаркда “Марионетка” театри бор. Республика қўғирчоқ театри бор.
Якшанбаларингиз мароқли, ҳаётингиз мазмунли бўлсин.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Кино ва театрга оилавий борганда нимани билиш керак? Актриса Лола Элтоевадан якшанба тавсияси
Лола Элтоева эл севган актриса бўлиши билан бирга уч фарзанднинг онаси, севимли рафиқа. У якшанбани маданий масканларда ҳордиқ чиқариш билан ўтказишни тавсия қилади.
“Менинг ҳаётим хатолардан иборат”: “Шамси-Қамар” раҳбари Қамариддин Ортиқов билан суҳбат
Умуман унвонларни йўқотиш керак. Халқ артисти унвонини олган зўр спектакл саҳналаштиради дегани эмас. Унвон санъат асари яратиш гарантини бермайди. Бюрократия бу ҳаммаси. Ижодий ҳасад ижодкорларда жудаям ривожланган.
Дам олиш кунлари қаерга бориш мумкин?
Дам олиш кунларини қандай ўтказган, қаерларга борган маъқул? Театрлар, спектакллар рўйхати, чипта нархлари, кўргазмалар, концерт ва очиқ ҳавода намойиш этиладиган фильмлар ҳақида маълумотлар.
Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Баҳодир Йўлдошев вафоти муносабати билан ҳамдардлик