currencies image

12 084,10 UZS

16,34

usd

currencies image

14 197,61 UZS

56,61

eur

currencies image

146,72 UZS

1,08

ru



АсосийЯнгиликларКонституцияда шундай дейилган: қонунчиликдаги барча зиддиятлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин қилинади

Конституцияда шундай дейилган: қонунчиликдаги барча зиддиятлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин қилинади

Ўзбекистон

calendar

01.12.2023

eye

591

Конституцияда шундай дейилган: қонунчиликдаги барча зиддиятлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин қилинади© Фото: hudud24.uz

hudud24.uz “Конституцияда шундай дейилган” рукни доирасида бу сафар фуқаро билан давлат органларининг ўзаро муносабатларида юзага келадиган қонунчиликдаги барча зиддиятлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин қилинади деган норма ҳақида батафсил маълумот беради. 

Ҳуқуқий давлатда барча муносабатлар қонун-қоидалар билан тартибга солиниши лозим. Ҳеч бир муносабат ҳуқуқий ечимсиз қолмаслиги шарт. Аммо, ижтимоий муносабатларнинг доираси жуда кенг бўлиб, давлат ва инсон ўртасидаги айрим муносабатларни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларида ноаниқликлар бўлиши мумкин. Шундай ҳолатларда қонунчиликдаги ноаниқликлар кимнинг фойдасига, қандай тартибда ҳал этилиши ва талқин этилиши муҳим ҳаётий аҳамият касб этади.

Янги Конституциямизнинг 20-моддасида “Инсон билан давлат органларининг ўзаро муносабатларида юзага келадиган қонунчиликдаги барча зиддиятлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин қилинади”, деган инсонпарвар қоида мустаҳкамланди.

Мазкур қоидага ўхшаш нормалар Жиноят-процессуал, Божхона, Солиқ кодекслари, шунингдек “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги қонунларда ҳам ўз аксини топган бўлиб, амалиётда қонунчиликдаги номувофиқликлар истеъмолчилар, солиқ тўловчилар, тадбиркорлик субъектлари, жиноят процесси иштирокчилари фойдасига талқин этилмоқда.

Эндиликда ушбу қоиданинг Конституцияда мустаҳкамланиши унинг қўлланиш доирасини янада кенгайтиради. Яъни, нафақат жиноят процесси, солиқ ёки тадбиркорлик соҳасида, балки инсон иштирок этиши мумкин бўлган ҳар қандай ижтимоий-ҳуқуқий муносабатларга татбиқ этиш имконини беради.

Давлат ва инсон ўртасида муносабатларни тартибга солувчи қонунчиликдаги ноаниқликлар турли тушунмовчиликларга, инсон ва фуқароларнинг ортиқча оворагарчилигига олиб келади. Масалан, Солиқ кодексининг ўзида муайян бир масала юзасидан турлича норма белгиланган бўлиши ёки тадбиркорликка оид битта қонунда бошқа норма, иккинчи қонунда бошқача норма белгиланган бўлиши мумкин. Бундай номувофиқликни, табиийки, солиқ органи давлат фойдасига, фуқаро эса ўз фойдасига талқин қилинишини хоҳлайди.

Конституцияга киритилган норма эса шундай номувофиқликлар давлат эмас, инсон фойдасига ҳал этилади, деган қатъий нормани аниқ-равшан мустаҳкамлади.

Шунингдек, ҳеч бир давлат органи ёки мансабдор шахс, Конституциядаги мазкур нормани амалга ошириш механизми йўқ ёки бошқа қонунчилик ҳужжатларига ҳали бу принцип киритилмади, деган важ билан ушбу нормани қўллашни инкор этиши мумкин эмас.

Боиси, Конституция олий юридик кучга эга ва тўғридан тўғри амал қилади. Шунингдек, Президентнинг 2023 йил 8 майдаги ПФ–67-сон Фармонида янги таҳрирдаги Конституция нормаларини уларни амалга ошириш учун бошқа қонунчилик ҳужжатларининг мавжуд эмаслиги ёки қонунчиликка Конституцияга мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмаганлиги важи билан қўллашни рад этиш қатъиян тақиқланиши белгиланган.

Ушбу принципнинг Конституция даражасида мустаҳкамланиши инсон манфаатлари устунлиги асосида “инсон – жамият – давлат” тамойилини амалга оширишга хизмат қилади.

Улашиш:

Бошқалар

6-сентябр 2025, 09:04
781

Қандай қилиб давлат хизматларидан арзонроқ фойдаланиш мумкин?

ЯИДХПдан узлуксиз ва навбатсиз 24/7 режимда фойдаланиш мумкин.


4-сентябр 2025, 05:05
723

Кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби қандай?

Кўчмас мулкни сотиш шартномасига биноан кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқининг сотиб олувчига ўтганлиги давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.


8-сентябр 2025, 07:27
636

Талабаларнинг ижара тўловларини бир қисмини қоплаб бериш тартиби қандай?

Битта турар жойда икки ва ундан ортиқ талаба ижара ҳуқуқи асосида яшаган ҳолатларда, уларнинг барчаси ижара шартномасида қайд этилган бўлишлари шарт.


16-сентябр 2025, 10:26
555

Жисмоний ва юридик шахслар учун адвокат билан шартнома тузишда билиши зарур бўлган муҳим фактлар

Адвокат билан тузиладиган шартнома — ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш жараёнини тартибга соладиган асосий ҳужжат ҳисобланади.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
26-декабр 2023, 07:15
660

Атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг Конституциявий кафолати

Экологик сиёсатни олиб бориш ва амалга ошириш учун ҳар бир давлат ўзининг таъсирчан механизм ва етарлича ваколатга эга бўлган давлат органларига эга бўлиши зарур.

cover image
14-декабр 2023, 14:00
673

Конституцияда шундай дейилган: ҳеч кимга унинг розилигисиз қонунчиликда белгиланмаган мажбурият юклатилиши мумкин эмас

Раҳбарлар ўз ходимига лавозим мажбуриятига кирмайдиган топшириқлар беришга ҳақлими? Мактаб ўқитувчиларини ҳокимият ёки маҳаллалар фаолиятига кўмаклашиш учун уларнинг ихтиёрига қарши жалб қилиш-чи? Hudud24.uz “Конституцияда шундай дейилган” рукни доирасида шу каби ҳолатларга батафсил тушунтириш беради.

cover image
4-декабр 2023, 14:00
855

Конституцияда шундай дейилган: шахсни ушлаш чоғида унга ҳуқуқлари ва ушлаб туриш асослари тушунтирилиши шарт

Hudud24.uz “Конституцияда шундай дейилган” рукни доирасида шахсни ушлаб туриш чоғида унга ҳуқуқлари ва ушлаб туриш асосларининг тушунтирилиши, яъни “Миранда қоидаси” ҳақида батафсил маълумот беради.

cover image
3-май 2023, 11:38
1 543

Конституцияда тадбиркорларнинг қандай асосий ҳуқуқлари кафолатланди ва бу тадбиркорлар учун нима беради?

Ўз фаолият йўналишини мустақил равишда танлаш ҳуқуқи тадбиркорларга ўз бизнес стратегияларини бошқа шахсларнинг, давлат органи ва уни мансабдор шахсларининг ўзбошимчалик билан аралашувисиз, ўз хоҳиши ва манфаатларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқиш ва амалга ошириш имкониятини беради.