Ўзбекистон
15.06.2023
2 425

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб давлат ОТМларига тўлов контракт бўйича квота Президент томонидан тасдиқланмайди, Президент томонидан фақат давлат гранти бўйича квота тасдиқланади. Тўлов-контракт бўйича квоталар ОТМ тегишли бўлган вазирликлар томонидан тасдиқланади ҳамда ҳар йили 20 июнгача Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги сайтида эълон қилиниши белгиланган. Бакалавриат учун имтиҳон фанларини Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги имтиҳондан камида 6 ой олдин эълон қилиши лозим. Ўзбекистондаги хорижий ОТМлар (уларнинг филиаллари) ҳамда нодавлат ОТМларда ўқиш учун 1 000 та грант ажратилади. Бу грантлар бўйича қайси хорижий ёки нодавлат ОТМга нечта ўрин ажратилганлигига оид маълумот 1 июлгача Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги сайтида эълон қилиниши керак.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Қатардаги университетларда ўзбекистонлик талабалар учун кўпроқ квота ажратилади
Шунингдек, ўрта мактаб ўқувчилари ўртасида ўзаро алмашинувлар йўлга қўйилиши кутилмоқда.
Ҳозирда қанча ўзбекистонлик АҚШда таълим олмоқда?
Қабул бошланишига уч кун қолди. Квоталар эса ҳануз тасдиқлангани йўқ
Ташкилотлар кимлар учун квота ажратади?
Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириши керак.