currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларҚорақалпоғистонда бир оиладан 5 киши газдан заҳарланиб, вафот этди

Қорақалпоғистонда бир оиладан 5 киши газдан заҳарланиб, вафот этди

Ўзбекистон

calendar

20.12.2023

eye

849

Қорақалпоғистонда бир оиладан 5 киши газдан заҳарланиб, вафот этди

Қорақалпоғистонда бир оиланинг 7 нафар аъзоси ис газидан кучли заҳарланди. Бу ҳақда Hudud24.uz'га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 15 декабрь куни соат 11:45 ларда Чимбой тумани “Кеңес” ОФЙ ҳудудида яшовчи фуқаронинг хонадонида ўзи ва 6 нафар оила аъзоларининг хушсиз ҳолатда ётганлиги қўшнилари томонидан аниқланган.

Шу вақтда тез тиббий ёрдам шифокорлари чақиртирилиб, текширилганида ушбу хонадонда яшаган 1957 йилда туғилган М.Б., 1961 йилда туғилган З.М., 1986 йилда туғилган С.Б., 2008 йилда туғилган А.А. ва 2011 йилда туғилган М.А. вафот этганлиги аниқланган. Шунингдек, 1995 йилда ва 2000 йилда туғилган оиланинг икки нафар аъзоси бўлган йигитлар оғир аҳволда хушсиз ётганлиги аниқланиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, ушбу ҳолатда ис газидан заҳарланиш аломатлари мавжуд бўлиб, уйнинг иситувчи қозонхонаси уй ичида ёниб турганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат бўйича Чимбой туман прокуратураси томонидан суд-тиббиёт экспертизаси тайинланиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда ва ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
861

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


24-октябр 2025, 04:21
840

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


30-октябр 2025, 07:11
629

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.


23-октябр 2025, 05:22
533

Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда

Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.

Мавзуга доир янгиликлар: