Ўзбекистон
25.10.2023
1 243

Мазкур ҳолат жорий йилнинг 15 октябрь куни Самарқанд вилояти Оқдарё тумани “Тараққиёт” маҳалласидаги хонадонлардан бирида юз берган. Бу ҳақда “Миллар” дастурида маълум қилинди. Аниқланишича, кечки соат 16-17:00 атрофида хонадонда ис газидан заҳарланиш ҳолати юз берган. Вафот этганларнинг энг кичиги 4 ёш атрофида бўлган. Қўшни аёлнинг айтишича, улар кўчиб кетган, шанба–якшанба куни келиб, уйларини тозалаб, хабар олиб кетарди. Газ трубаси тўлиб қолган бўлиши мумкин. “Мен келаётганимда ўғли дод-вой қилиб, бақирди. Биз кирганимизда хонани газ қоплаган, ҳамма ўлиб бўлган эди”. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Қорақалпоғистонда бир оиладан 5 киши газдан заҳарланиб, вафот этди
Оиланинг жами 7 аъзоси заҳарланган. Вафот этганлар орасида икки нафар вояга етмаганлар ҳам бор.
Ўзбекистонда уч йилда 421 киши ис газидан ҳалок бўлди — Сенат
Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси мажлисида ис газидан заҳарланиш ҳолатлари йилдан-йилга ортиб бораётгани қайд этилди.
Эронда ўқувчи қизлар газдан заҳарланяпти: бу уларнинг мактабга бормаслиги учун атайлаб уюштирлаётган бўлиши мумкин
10 дан ортиқ мактаб ва битта талабалар турар жойи газ туфайли кимёвий-биологик ҳужумга учраган. Расмий ҳукумат ҳужумларни уюштирганликда Исроилни, мухолифат эса Ислом инқилоби қўриқчилари корпусини айблаган. Кўплаб маҳаллий телеграм каналлари ҳужумлар асосан талаба қизларга қаратилганини таъкидлаб, Толибон ва Ал-Қоида гуруҳларини айбламоқда.