Содда талқин
10.08.2024
1 342

Амалий ташриф билан Жанубий Кореяда бўлиб турган Ўзбекистон Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари Раъно Турдибоева бошчилигидаги делегация вакиллари Корея Автомобилсозлик саноати уюшмаси раиси Квак Ёл Чол билан учрашди, деб хабар қилмоқда «Дунё» ахборот агентлиги.
Учрашувда мазкур уюшманинг Сеул, Инчон, Чоннам шаҳарлари ва Кёнггидо провинциясидаги филиаллари раҳбарлари ҳам иштирок этган.
Мулоқот чоғида Э-7 визаси асосида ўзбекистонлик ишчиларни Кореяда жойлашган автомобилларга хизмат кўрсатиш шахобчаларида юқори маош тўловчи ишларга жалб қилиш масаласи муҳокама қилинган.
Жанубий Корея томонининг маълум қилишича, Уюшма ҳузурида 6800 та шахобча мавжуд бўлиб, айни пайтда мазкур шахобчаларда 6000 нафардан зиёд ишчи кучига эҳтиёж бор.
Учрашувда Уюшма раҳбари томонидан мана шу эҳтиёжни ўзбекистонлик ишчилар, хусусан автомобиль таъмирловчи усталар ҳисобидан тўлдириш таклифи ўртага ташланган.
Ўзбекистон делегацияси раҳбари Раъно Турдибоева ушбу таклифни қўллаб-қувватлаб, Э-7 визаси асосида кириб келиши режалаштирилаётган ишчиларни Корея Республикасида меҳнат фаолияти давомида ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ойлик маошларини вақтида тўлаш, ишчиларнинг ноқонуний фаолият юритишини олдини олиш ҳамда хавфсиз ва тартибли меҳнат миграциясини ташкил этишни назорат қилиш ўзаро ҳамкорликдаги муҳим жиҳат эканлигини алоҳида қайд этди.
Мулоқот якунида Корея Автомобилсозлик саноати уюшмаси делегациясининг Ўзбекистонга сафарини уюштириш ва ташриф давомида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги "Ишга марҳамат" мономарказлари фаолиятлари билан таништиришга келишиб олинди.
Томонлар, шунингдек, келгусида ўзбекистонлик ишчиларни иш берувчи талабларига мувофиқ малакасини ошириш, Корея Республикасидаги юқори маош тўловчи ишларда бандлигини таъминлаш юзасидан ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзолашга тайёр эканлигини билдирди.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Россияда ўзбекистонлик мигрант одамларни ёнғиндан қутқариб қолди
“Менимча, агар 7-қаватга кўтарилиш керак бўлса, мен кўтарилган бўлардим. Ҳаммаси қандай содир бўлганини эслай олмайман. Жуда тез содир бўлди. Биз инсонмиз, бирга яшаймиз, бир-биримизга ёрдам беришимиз керак”, дейди ўзбекистонлик мигрантнинг ўзи.
Жанубий Корея парламенти ит гўштини ейишни тақиқловчи қонун лойиҳасини маъқуллади
Қонун 2027 йилдан кучга кириши кутилмоқда.