currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларКоронавируснинг янги штамми “омикрон”дан ҳам юқумлироқ бўлиши мумкин

Коронавируснинг янги штамми “омикрон”дан ҳам юқумлироқ бўлиши мумкин

Ўзбекистон

calendar

18.09.2023

eye

950

Коронавируснинг янги штамми “омикрон”дан ҳам юқумлироқ бўлиши мумкин

Шу кунларда дунёнинг қатор давлатларида коронавируснинг “Пирола” номли янги штамми кенг тарқалмоқда. Ҳозиргача мазкур мутация Исроил, Канада, Дания, Буюк Британия, Жанубий Африка, Швеция, Норвегия, Швейцария, Таиланд ва АҚШда рўйхатга олинган. Халқаро эпидемиологлар ҳадемай COVID-19 Ер юзида яна касалланишлар сони ортишига сабаб бўлишини прогноз қилмоқда. Чунки BА.2.86 деб аталган янги штамм иммун тизимининг ҳимоя реакциясига чидамли ва “омикрон”дан ҳам юқумлироқ бўлиши мумкин. “Пирола” илк бор шу йилнинг ёз фаслида аниқланганди. Шундан сўнг баъзи минтақаларда инфекцияни юқтириш ва ўлим кўрсаткичлари бирмунча кўпайиши қайд этилган. Оқибатда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти BА.2.86 ни юқори юқувчанлик хусусияти туфайли ўз кузатуви остидаги штаммлар қаторига қўшди. Маълум бўлишича, айни пайтда “Пирола” беморларда иситма, йўтал, ҳолсизлик, таъм ва ҳид билиш қобилиятининг қисман йўқолиши каби аломатлар билан намоён бўлмоқда.

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
863

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


24-октябр 2025, 04:21
840

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


30-октябр 2025, 07:11
629

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.


23-октябр 2025, 05:22
533

Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда

Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
4-август 2023, 10:01
967

Ўзбекистонда коронавирусга қарши қўлланилган жами вакциналар сони 80,3 млн дозадан ошди

Санитария-эпидемиология қўмитаси мамлакатда COVID-19’га қарши эмланганлар бўйича айри рақамларни маълум қилди.

cover image
29-июл 2023, 12:57
986

Ўтган тўрт ҳафтада дунёнинг тенг ярмида CОVID-19 умуман қайд этилмади

Шунга қарамай, касаллик ҳали тўлиқ чекингани йўқ, жорий йил 26 июндан 23 июлга қадар 868 кишига COVID-19 ташхиси қўйилган.

cover image
21-октябр 2023, 15:00
1 030

ЖССТ коронавирус ва гриппга қарши эмланишни тавсия қилди

Ҳар икки касалликнинг бир вақтда кучайиши соғлиқни сақлаш тизимлари учун ортиқча юкламаларни юзага келтириши мумкин.

cover image
28-сентябр 2023, 06:14
939

Сергелидаги портлаш оқибатида 163 киши жабрланган – ССВ

Ҳодиса оқибатида 2006 йилда туғилган бир нафар ўсмир бола воқеа жойида вафот этган ва шифохонага тириклик аломатлари бўлмаган ҳолда олиб келинган.