currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларКоррупцияга қарши курашишда қайси давлат органлари бевосита масъул ҳисобланади?

Коррупцияга қарши курашишда қайси давлат органлари бевосита масъул ҳисобланади?

Содда талқин

calendar

11.11.2025

eye

19

Коррупцияга қарши курашишда қайси давлат органлари бевосита масъул ҳисобланади?

Коррупция лотинча “corrumpere” сўзидан олинган бўлиб, “бузмоқ” деган маънони билдиради. Коррупция – шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек, бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этишни англатади.

Бугунги кунда дунёда коррупция турли шаклларда намоён бўлмоқда: пора, мансабдор шахсни “ўзига оғдириб олиш”, “устама ҳақ” олиш, давлат ресурсларини ўзлаштириш, растрата, таниш-билиш йўли билан ўз яқинларини лавозимга тайинлаш, давлат функцияларини амалга оширишда манфаатлар тўқнашуви, муайян масалани ҳал этишда қимматбаҳо совғалар бериш ва олиш, давлат хизматчисининг “бизнесга ноқонуний раҳнамолик” қилиши, мансабини суиистеъмол қилган ҳолда фуқароларда ҳуқуқини талаб қилиш истагини йўқотиш, суднинг мустақиллигига дахл қилиш, сунъий дефицит вужудга келтириш, сиёсатчиларнинг халққа “яхши киши бўлиб кўриниши” учун ўз мавқеидан фойдаланган ҳолда қонунга хилоф равишда давлат хизматларини кўрсатиши кабилар шулар жумласига киради.

Шу маънода, коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари сифатида қуйидагиларни кўрсатиб ўтишимиз мумкин: аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш; давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш; коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлаш.

Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни бевосита амалга оширувчи давлат органлари сифатида қуйидаги органларни санаб ўтиш мақсадга мувофиқ бўлади: Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги; Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси; Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати; Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги; Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги; Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Бекжон Исмоилов,
"Адолат" МҲАМ ходими

Улашиш:

Бошқалар

24-октябр 2025, 04:21
659

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


21-октябр 2025, 11:03
628

Никоҳ шартномаси — ҳуқуқий кафолатми ёки эҳтиёт чораси?

Никоҳ шартномаси икки ҳолатда — никоҳдан олдин ёки никоҳ даврида тузилиши мумкин.


20-октябр 2025, 04:32
561

Ўзбекистон Республикасида жиноят ҳуқуқи: асосий тушунчалар ва принциплар

Жиноят ҳуқуқи — бу фуқаролар, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, жиноятларни аниқлаш, уларни содир этган шахсларга жазо тайинлаш орқали жамиятда тартиб ва хавфсизликни таъминлашга хизмат қиладиган ҳуқуқий соҳадир.


30-октябр 2025, 07:11
530

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.