#NoComment
15.09.2025
136
Қонунчиликка кўра, кўчмас мулк объектини кадастр ҳисобига олиш ва кадастр йиғмажилдини шакллантириш натижасида кўчмас мулк объекти бўйича электрон шаклда кадастр паспорти расмийлаштирилади.
1. Кўчмас мулк объектига кадастр паспорти расмийлаштириш ва қайта расмийлаштириш
Кўчмас мулк объектига кадастр паспорти қуйидаги ҳолларда расмийлаштирилади ёки қайта расмийлаштирилади:
— кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи хатлов ишлари бажарилганда;
— кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда ёки ер участкаси алоҳида бўлинганда (бунда икки қисмга алоҳида кадастр паспорти шакллантирилади);
— қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари хусусийлаштирилгандан сўнг уларнинг бир қисмига бўлган ҳуқуқ бошқа шахсга ўтганда;
— ер участкасининг майдони ёки чегара нуқталари ўзгарганда;
— кўчмас мулк объектининг манзилини белгилашда ёки ўзгартиришда;
— ер участкасидан рухсат этилган фойдаланиш асосий тури ёки капитал қурилиш объектининг фойдаланиш мақсади ўзгарганда;
— ўз ер участкасида тегишли рухсатномаларни расмийлаштирмасдан қурилган бино ва иншоотлар мавжуд бўлганда.
2. Мурожаат қилиш тартиби
Ариза берувчи кадастр паспортини олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиши ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтиши лозим.
3. Кадастр паспортини тайёрлаш муддатлари
Кадастр паспорти объектнинг мураккаблигига қараб, қуйидаги муддатларда тайёрланади:
— кўчмас мулк объектларининг турар жойга оид қисми бўйича:
— кўп квартирали уйдаги квартира учун — 5 иш кунигача;
— якка тартибдаги турар жой учун — 8 иш кунигача;
кўчмас мулк объектларининг нотурар жойга оид қисми ҳамда яхлит кўп квартирали уйлар бўйича:
— умумий майдони 100 кв. метргача бўлганда — 8 иш кунигача;
— умумий майдони 100 кв. метрдан 1 000 кв. метргача бўлганда — 10 иш кунигача;
— умумий майдони 1 000 кв. метрдан 5 000 кв. метргача бўлганда — 15 иш кунигача;
— умумий майдони 5 000 кв. метрдан 15 000 кв. метргача бўлганда — 20 иш кунигача;
— умумий майдони 15 000 кв. метрдан 50 000 кв. метргача бўлганда — 26 иш кунигача;
— умумий майдони 50 000 кв. метрдан ортиқ бўлганда — 35 иш кунигача;
— ажратилган ер участкалари бўйича — 5 иш кунигача;
— кўп йиллик дов-дарахтлар жойлашган ер участкаси бўйича:
— умумий майдони 1 гектаргача — 15 иш кунигача;
— умумий майдони 1 гектардан 5 гектаргача — 20 иш кунигача;
— умумий майдони 5 гектардан 10 гектаргача — 26 иш кунигача;
— умумий майдони 10 гектардан 100 гектаргача — 35 иш кунигача;
— умумий майдони 100 гектардан ортиқ — 40 иш кунигача.
4. Кўчмас мулк объектларининг давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархлари
Т/р |
Давлат хизматларининг номи |
Ишлар нархи |
I. Кўчмас мулк объектларининг нотурар бино ва иншоотларга оид қисмига кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш |
||
1.1. |
Умумий майдони 100 квадрат метргача бўлган кўчмас мулк |
Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари |
1.2. |
Умумий майдони 100 квадрат метрдан 1000 квадрат метргача бўлган кўчмас мулк |
Объектнинг 1 квадрат метр майдони учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,15 фоизи |
1.3. |
Умумий майдони 1000 квадрат метрдан 5000 квадрат метргача бўлган кўчмас мулк |
Базавий ҳисоблаш миқдорининг 17,25 баравари |
1.4. |
Умумий майдони 5000 квадрат метрдан 15000 квадрат метргача бўлган кўчмас мулк |
Базавий ҳисоблаш миқдорининг 34,5 баравари |
1.5. |
Умумий майдони 15000 квадрат метрдан 50000 квадрат метргача бўлган кўчмас мулк |
Базавий ҳисоблаш миқдорининг 57,5 баравари |
1.6. |
Умумий майдони 50000 квадрат метрдан ортиқ бўлган кўчмас мулк |
Базавий ҳисоблаш миқдорининг 80,5 баравари |
II. Кўчмас мулк объектларининг тураржой фондига оид қисмига кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш |
||
2.1. |
Кўп квартирали уйдаги квартира |
Объектнинг 1 квадрат метр майдони учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,15 фоизи |
2.2. |
Якка тартибдаги тураржой |
Объектнинг 1 квадрат метр майдони учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,15 фоизи |
5. Қуйидагилар кадастр паспорти беришни рад этиш учун асос бўлади:
— сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши;
— кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги;
— ариза берувчи ёки унинг вакили келишилган манзилда бўлмаган тақдирда;
— ваколатли орган томонидан кадастр паспортини расмийлаштириш бўйича кўчмас мулк объектига тақиқ ёки хатлов қўйилганлиги.
Шахбоз Шоядбеков,
"Адолат" МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Никоҳ тузишда қонун тақиқлайдиган ҳолатлар
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 16-моддасида никоҳ тузишга руҳсат берилмайдиган ҳолатлар аниқ кўрсатиб берилган.
«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш қандай йўналишларни ўз ичига олади?
Қонунчиликка кўра, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш орқали қўллаб-қувватланади.
Инвестиция киритмоқчимисиз? Ишни Yurxizmat.uz порталидан бошланг
Шартнома тузиш учун камида ҳуқуқий билим бўлиши ёки малакали юрист ёрдами керак бўлади.
Қандай қилиб давлат хизматларидан арзонроқ фойдаланиш мумкин?
ЯИДХПдан узлуксиз ва навбатсиз 24/7 режимда фойдаланиш мумкин.