Ҳуқуқ
02.10.2026
65

Кўчмас мулк учун кадастр паспортини олишда фуқаро Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки my.gov.uz орқали сўровнома тўлдиради. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарорида келтириб ўтилган.
Қарорга кўра, кадастр органлари ерни жойига чиқиб ўлчайди.
Кўчмас мулк объектига кадастр паспорти қуйидаги ҳолларда расмийлаштирилади:
— ер участкалари берилганда (реализация қилинганда);
— кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи техник инвентаризациядан ўтказиш ишлари бажарилганда;
— кадастр йиғмажилди шакллантирилган кўчмас мулк объектида қайта техник инвентаризация ўтказиш натижасида ўзгаришлар аниқланганда (реконструкция, қўшимча иморат қуриш ва (ёки) алоҳида иморат қуриш, бир қисми бузилганда (вайрон бўлганда) ёки йўқ қилинганда);
— кўчмас мулк бўлинганда ва унинг янги чегаралари белгиланганда;
— кўчмас мулк бирлаштирилганда ва унинг янги чегаралари белгиланганда;
— ер участкасининг майдони ёки чегара нуқталари ўзгарганда;
— кўчмас мулк объектининг манзили белгиланганда ёки ўзгартирилганда;
— ер участкасидан рухсат этилган фойдаланиш асосий тури ёки капитал қурилиш объектининг фойдаланиш мақсади ўзгарганда.
Қисқача айтганда, кўчмас мулкнинг майдони, чегараси, манзили, тузилиши ёки фойдаланиш мақсади ўзгарса, шунингдек объект биринчи марта расмий ҳисобга олинса, кадастр паспортини расмийлаштириш талаб этилади.
Кадастр паспорти қуйидаги муддатларда шакллантирилади:
— кўп квартирали уйдаги квартира – 5 иш кунигача;
— якка тартибдаги турар жой – 8 иш кунигача.
my.gov.uz орқали мурожаат этилганда, тўлов қиймати суммасининг 90 фоизи ундирилади.
Қуйидаги ҳолларда кадастр паспортини расмийлаштириш бепул амалга оширилади:
— кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;
— кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига ёки реконструкциясиз фойдаланиш мақсади ўзгарганда;
— ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий тури белгиланганда ёки ўзгарганда;
— кўчмас мулк объектининг ихтисослашиши реконструкциясиз ўзгартирилганда;
— кадастр йиғмажилди (паспорти) йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда ва кўчмас мулк объекти кўрсаткичлари ўзгартирилмасдан).
Ушбу ҳолларда кадастр паспорти 3 иш куни мобайнида расмийлаштирилади.
Қоғоз шаклидаги кадастр паспорти Давлат хизматлари маркази ёки my.gov.uz орқали, пластик шаклдаги кадастр паспорти фақат Давлат хизматлари марказлари орқали тақдим этилади.
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Профилактика инспектори янги ваколатлари нималардан иборат?
Бу орқали профилактика инспекторининг асосий вазифаси — ҳудудда хавфсизликни таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга кўпроқ эътибор қаратилиши кутилмоқда.
Хотиржамлик ортидаги хавф: чуқур нафас нимага ундайди?
Муаммоли вазиятга тушганимизда бизга кўпинча “Чуқур нафас ол ва тинчлан” дейишади.
Юридик шахс тугатилганда солиқ қарзи ким томонидан тўланади?
Юридик шахс фаолиятини тугатиш корхона шунчаки ишлашдан тўхташи дегани эмас.