currencies image

11 806,97 UZS

18,43

usd

currencies image

13 430,43 UZS

52,89

eur

currencies image

139,86 UZS

0,48

ru



АсосийЯнгиликларКўмир хариди учун кимларга компенсация берилади?

Кўмир хариди учун кимларга компенсация берилади?

Ўзбекистон

calendar

02.10.2026

eye

77

Кўмир хариди учун кимларга компенсация берилади?

Куз-қиш мавсумида аҳолига маҳаллий кўмир етказиб бериш жараёнига хусусий тадбиркорлар ҳам жалб қилинади. Кўмир сотуви mycoal.uz электрон платформаси орқали ташкил этилади.

Ўзбекистонда 2026/27-йиллар куз-қиш мавсумида аҳолига маҳаллий кўмир етказиб беришнинг янги тартиби жорий этилмоқда. 

Янги механизмга кўра, ижтимоий ҳимоя реестрига киритилган оилаларга харид қилинган ҳар бир тонна кўмир учун 300 минг сўмдан, бир календарь йилда жами 600 минг сўмгача компенсация берилади.

Шунингдек, аҳолига маҳаллий кўмир етказиб бериш жараёнига хусусий тадбиркорлар ҳам жалб қилинади. Янги тизим Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июлдаги 418-сон қарори асосида жорий этилмоқда.

Аҳоли эҳтиёжлари учун 2026-йилда 1,53 млн тонна маҳаллий кўмир етказиб бериш режалаштирилган. Ҳозирда кўмирни ҳудудлар кесимида тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич олиб борилмоқда.

Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятлари аҳолиси учун биржа савдоларига чиқарилган кўмирнинг дастлабки партиялари хусусий тадбиркорлар томонидан харид қилинган. Айни пайтда шартномаларни расмийлаштириш ва кўмирни ҳудудларга етказиб бериш ишлари давом этмоқда.

Кўмир тегишли омборларга етказилгач, унинг аҳолига сотуви тадбиркорлар томонидан mycoal.uz электрон платформаси орқали ташкил этилади. Сотув бошланадиган сана, омбор манзили, мавжуд кўмир миқдори ва бошқа маълумотлар платформада ҳудудлар кесимида эълон қилиб борилади.

Айни вақтда ҳудудларда хонадонлар рўйхатини шакллантириш ва аҳолининг кўмирга бўлган эҳтиёжини аниқлаш ишлари давом этмоқда.

Улашиш: