currencies image

12 254,27 UZS

30,89

usd

currencies image

14 516,41 UZS

1,49

eur

currencies image

147,89 UZS

0,73

ru



АсосийЯнгиликларҚўшимча танаффус бериш ҳақида буйруқ қандай тузилади?

Қўшимча танаффус бериш ҳақида буйруқ қандай тузилади?

Ҳуқуқ

calendar

17.09.2025

eye

50

Қўшимча танаффус бериш ҳақида буйруқ қандай тузилади?

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 407-моддасида икки ёшга тўлмаган боланинг ота-онасидан бирига (васийсига) дам олиш ва овқатланиш учун танаффусдан ташқари болани овқатлантириш учун қўшимча танаффуслар берилиши белгиланган. Бу танаффуслар камида ҳар уч соатда, ҳар бири ўттиз дақиқадан кам бўлмаган давомийликда берилади. Икки ёшга тўлмаган икки ёки ундан ортиқ нафар фарзанди бўлган тақдирда, танаффуснинг давомийлиги камида бир соат қилиб белгиланади. Болани овқатлантириш учун танаффуслар иш вақтига киритилади ва ўртача иш ҳақи бўйича ҳақ тўланади.

Икки ёшга тўлмаган бола отасининг ёки онасининг (васийсининг) хоҳишига кўра болани овқатлантириш учун танаффуслар дам олиш ва овқатланиш учун танаффусга қўшиб берилиши ёхуд иш кунининг (сменанинг) тегишинча қисқартирилган ҳолда бошига ёки охирига кўчирилиши, шу жумладан жамланган ҳолда кўчирилиши мумкин.

Иш берувчи ходимга қўшимча танаффус бериши учун қандай ҳуқуқий ҳаракатларни амалга ошириши лозим?

Иш берувчи Меҳнат кодексининг 407-моддасига асосан ходимларига қўшимча танаффус бериши учун буйруқ чиқариши керак. Буйруқда қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши лозим:

— ходим ҳақида маълумот (лавозими ва Ф.И.О.);

— қўшимча танаффус берилиши бошланадиган сана;

— танаффусларнинг давомийлиги ва берилиш тартиби;

— имтиёз амал қилиш муддати;

Иш берувчиларга қулайлик яратиш мақсадида, Yurxizmat.uz платформасида “Болани овқатлантириш учун қўшимча танаффус бериш ҳақида” буйруқ намунаси жойлаштирилган. Бу буйруқ намунасидан иш берувчилар бепул фойдаланишлари мумкин. Қуйидаги ҳавола орқали буйруқ намунаси билан танишишингиз мумкин:

https://yurxizmat.uz/oz/document/2556

 

Рамазон Насриддинов,
“Адолат” МҲАМ бош маслаҳатчиси

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар: