Ўзбекистон
29.07.2023
1 377

Бир неча кун аввал Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг биридаги лифтда вафот этган аёлнинг ўлими бўйича жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби маълум қилди. Қайд этилишича, Мирзо Улуғбек туманидаги кўп қаватли уйнинг лифтида 32 ёшли аёл вафот этганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят қўзғатилди. “Тергов ўтказиш йўли билан қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади”, дейилади хабарда. Мавзуга доир: Ичида аёл вафот этган лифт ҳолати бўйича давлат ташкилотларининг баёнотлари бир бирига зид келмоқда
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.