currencies image

11 806,97 UZS

18,43

usd

currencies image

13 430,43 UZS

52,89

eur

currencies image

139,86 UZS

0,48

ru



АсосийЯнгиликларЛотин ёзувига асосланган янги ўзбек алифбосига қандай ўзгаришлар киритилмоқда?

Лотин ёзувига асосланган янги ўзбек алифбосига қандай ўзгаришлар киритилмоқда?

Ўзбекистон

calendar

17.10.2026

eye

33

Лотин ёзувига асосланган янги ўзбек алифбосига қандай ўзгаришлар киритилмоқда?

Янги алифбо 26 та ҳарф ва 3 та ҳарфлар бирикмаси ўрнига 28 та ҳарф ва 1 та тутуқ белгисидан ташкил топиши назарда тутилмоқда.

Қонун лойиҳаси билан лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси 26 та ҳарф ва 3 та ҳарфлар бирикмаси ўрнига 28 та ҳарф ва 1 та тутуқ белгисидан ташкил топиши, шунингдек, айрим ҳарфларнинг қўлланилишига аниқлик киритилиши назарда тутилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда ўзбек тили ислоҳоти лойиҳаси тарқалди.

Таклиф этилаётган ўзгартиришларга кўра, ҳозирда иккита белги билан ифодаланадиган тўртта ҳарф битта белги билан алмаштирилади. «Sh» ўрнига «Ş», «Ch» ўрнига «Ç», «O‘» ўрнига «Õ», «G‘» ўрнига «Ğ» ишлатиш таклиф этилади. Алифбонинг бошқа ҳарфлари ўзгармайди.

Маълумот учун: Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йилда «Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади. 2021 йилда Вазирлар Маҳкамасининг «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Мазкур ҳужжатлар алифбони такомиллаштириш учун асос бўлди. Ислоҳотни амалга ошириш учун ишчи гуруҳ тузилди.

2023 йилнинг сентябрида ишчи гуруҳ янги алифбо лойиҳасини тақдим этди. Лойиҳага кўра, алифбода тўртта ҳарфни ўзгартириш таклиф қилинди. Бунда «O‘ o‘» ни «Õ õ», «G‘ g‘» ни «Ğ ğ», «Sh sh» ни «Ş ş» ва «Ch ch» ни «Ç c» ҳарфига ўзгартириш таклиф этилди.

Таклиф этилаётган ўзгартириш қуйидаги  қуйидаги қулайликлар яратишни кўзда тутади:

«O' o'» ҳарфи ўрнига «Õ õ». Мазкур алмаштириш ҳарфни матн ичида идрок қилишни осонлаштиришга ёрдам беради. 

«G' g'» ҳарфи ўрнига «Ğ ğ». Мазкур алмаштириш клавиатурада ёзишни соддалаштиради.

«Ch» ҳарфи ўрнига «Ç» («Ч» ўқилади). 

«Sh» ҳарфи ўрнига «Ş ş».  «Ş ş» туркий халқлар ёзувига хос. Клавиатурада ушбу ҳарф инглиз алифбосидаги «W» ҳарфи тугмасига жойлаштирилиши мумкин.

Улашиш: