currencies image

12 084,10 UZS

16,34

usd

currencies image

14 197,61 UZS

56,61

eur

currencies image

146,72 UZS

1,08

ru



АсосийЯнгиликларМактаб ва профессионал таълим муассасалари педагоглари учун устама берадиган сертификатлар рўйхати муҳокамага қўйилди

Мактаб ва профессионал таълим муассасалари педагоглари учун устама берадиган сертификатлар рўйхати муҳокамага қўйилди

Ўзбекистон

calendar

11.05.2024

eye

1 750

Мактаб ва профессионал таълим муассасалари педагоглари учун устама берадиган сертификатлар рўйхати муҳокамага қўйилди

Ўзбекистонда педагогларга устама белгилашда қўлланиладиган умумтаълим фанлари бўйича миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхати муҳокамага қўйилди.

Муҳокамалар порталига жойлаштирилган қўшма қарор билан умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим тизимида фаолият юритаётган педагог ходимларга устама белгилашда қўлланиладиган умумтаълим фанлари бўйича миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхатини тасдиқлаш режалаштирилмоқда.

Маълумот учун, 2023 йил 28 июлда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг қарори билан 2023-2024 ўқув йилида устама тўланадиган сертификатлар рўйхати тасдиқланган эди.

Лойиҳада айрим сертификатлар бўйича ўзгартиришлар киритиш таклиф этилмоқда:

GRE ва GMAT сертификатларида фақат Quantitative Reasoning қисми бўйича тўпланган баллар инобатга олинади;

Digital SAT) сертификатида фақат математика (матҳ) қисми бўйича тўпланган баллар инобатга олинади;

Ушбу сертификатлар қуйидаги педагоглар учун амал қилади:

ўзбек тили ва адабиёт фани сертификатини олган она тили ва адабиёти ҳамда ўзбек тили (давлат тили) фанидан дарс берувчи педагоглар учун;

рус тили ва адабиёти фани сертификатини олган миллий ҳамда рус тили синфларида дарс берувчи педагоглар учун;

TRKI сертификати таълим тили рус тили бўлмаган синфларда дарс берувчи рус тили фани педагоглари учун амал қилади;

Аввалроқ, устама олиш учун фан ўқитувчиларига B+, бошланғич таълим йўналиши учун эса C ёки ундан юқори даражадаги сертификат талаб қилиниши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.

Улашиш:

Бошқалар

6-сентябр 2025, 09:04
778

Қандай қилиб давлат хизматларидан арзонроқ фойдаланиш мумкин?

ЯИДХПдан узлуксиз ва навбатсиз 24/7 режимда фойдаланиш мумкин.


4-сентябр 2025, 05:05
720

Кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби қандай?

Кўчмас мулкни сотиш шартномасига биноан кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқининг сотиб олувчига ўтганлиги давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.


8-сентябр 2025, 07:27
633

Талабаларнинг ижара тўловларини бир қисмини қоплаб бериш тартиби қандай?

Битта турар жойда икки ва ундан ортиқ талаба ижара ҳуқуқи асосида яшаган ҳолатларда, уларнинг барчаси ижара шартномасида қайд этилган бўлишлари шарт.


16-сентябр 2025, 10:26
555

Жисмоний ва юридик шахслар учун адвокат билан шартнома тузишда билиши зарур бўлган муҳим фактлар

Адвокат билан тузиладиган шартнома — ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш жараёнини тартибга соладиган асосий ҳужжат ҳисобланади.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
29-сентябр 2023, 09:15
1 776

Сенат “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги қонунни маъқуллади

Қонун билан педагоглар касбий фаолиятни амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратилишини талаб қилиши, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ижодий таътил олиши, ўз касбий фаолиятига ғайриқонуний равишда аралашувдан ҳимояланиш ҳамда таълим олувчилар ва уларнинг ота-оналари томонидан педагогнинг касбига ҳурмат билан муносабатда бўлишини талаб қилиш ҳуқуқларга эга бўлади.

cover image
10-сентябр 2023, 05:50
1 265

Хорижий тилни С1 даражада биладиган ўқитувчиларга қўшимча устама тўланади

Уларининг халқаро сертификатни олиш учун имтиҳон топшириш билан боғлиқ харажатлари қоплаб берилади.

cover image
6-июл 2023, 09:09
920

Келгуси ўқув йилидан бакалавр педагог кадрлар тайёрлаш тўлиқ давлат грантига ўтказилади

cover image
14-апрел 2023, 12:03
1 705

Янги иш бошлаган шифокорларга 1 миллион сўмгача устама берилиши ростми?

Мен яқинда шифохонага ишга жойлашдим. Танишларим янги иш бошлаган салоҳиятли ёш шифокорларга 1 миллион сўмгача устамалар берилади, дейишди. Бу устама менга ҳам тўланадими?