Ўзбекистон
14.04.2023
2 257

Мен яқинда шифохонага ишга жойлашдим. Танишларим янги иш бошлаган салоҳиятли ёш шифокорларга 1 миллион сўмгача устамалар берилади, дейишди. Бу устама менга ҳам тўланадими? Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомга кўра, тиббиёт муассасасининг юқори малакали, алоҳида натижага эришган, ҳалол ва виждонан ишлаётган тиббиёт ҳамда фармацевтика ходимларига ойлик лавозим маошининг 100 фоизигача ҳамда бошқа ходимларга 75 фоизигача, янги иш бошлаган салоҳиятли ёш шифокорларга 1 миллион сўмгача махсус, оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар ва кўп тармоқли марказий поликлиникаларда кундузги стационар иш вақтини соат 20:00 гача узайтириш ҳисобига иккинчи сменада ишловчи шифокор ҳамда ҳамшираларга лавозим маошининг 30 фоизигача ойлик қўшимча устамалар берилади. Ойлик фоизли устамалар тиббиёт муассасаси ходимларини рейтинг баҳолаш тизими асосида амалга оширилади.
Саволга Самарқанд вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Шерзод Азизов жавоб берди.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.
Кибержиноятчиликдан ҳимоя: аҳоли билиши зарур бўлган 10 та муҳим қоида
Ҳар бир инсон рақамли хавфсизликнинг оддий, аммо муҳим қоидаларига амал қилиши зарур.
Мактаб ва профессионал таълим муассасалари педагоглари учун устама берадиган сертификатлар рўйхати муҳокамага қўйилди
Муҳокамалар порталига жойлаштирилган қўшма қарор билан устама белгилашда қўлланиладиган умумтаълим фанлари бўйича миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхатини тасдиқлаш режалаштирилмоқда.
Хорижий тилни С1 даражада биладиган ўқитувчиларга қўшимча устама тўланади
Уларининг халқаро сертификатни олиш учун имтиҳон топшириш билан боғлиқ харажатлари қоплаб берилади.
Тиббиёт ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби қандай?
Оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар ва кўп тармоқли марказий поликлиникаларда кундузги стационар иш вақтини соат 20:00 гача узайтириш ҳисобига иккинчи сменада ишловчи шифокор ҳамда ҳамшираларга лавозим маошининг 30 фоизигача ойлик қўшимча устамалар берилади