#NoComment
21.08.2025
422
Ассалому алейкум. Мен мактабда соатбай ўқитувчи бўлиб ишлайман 2024-2025 ўқув йилидан менга соатбай учун тўланадиган иш хаққим хар ой хар хил чиқмоқда. Бухгалтерга мурожаат қилсам сиз соатбайсиз ишлаган кунингизга қараб ойлик чиқади, дедилар. Аммо, ўтган ўқув йилида ҳам шу соатда ва соатбай ишлаб 1 хил ойлик (ҳатто кўпроқ) олардим. Савол бу тўғри холатми.
Ш.Каримова,
Андижон вилояти
Кўпчилик фуқаролар асосий иш жойидан ташқари мактабларда ҳам соатбай ишлаб ўқувчиларга дарс беради. Бундай ҳолатларда ходимларга мактабда соатбай ишлагани учун қандай тартибда иш ҳақи тўланади?
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 432-моддасига мувофиқ шахснинг асосий иш жойида иш вақтидан бўш бўлган ҳолатда бошқа жойда ишлаши ўриндошлик ҳисобланади.
Бунда ходим асосий ишини бажаришидан ташқари асосий ишидан бўш вақтидагина ўриндошликда ишлаши мумкин.
Мана шу қоидага кўра ходим асосий иш жойидан ташқари бошқа ташкилотда ёки шу ташкилотнинг ўзида ишлаши ўриндошлик саналади.
Бунда шуни унутмаслик керакки, ўриндошнинг асосий иш жойи, ушбу иш тўлиқ ёки тўлиқсиз иш вақти шартлари асосида бажарилишидан қатъи назар, ходимнинг меҳнат дафтарчаси юритилаётган иш берувчидаги ишидир.
Ушбу кодекснинг 438-моддасига кўра ўриндошлик асосида ишловчи шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ишлаб берилган вақтга мутаносиб равишда, ишлаб чиқариш натижасига ёхуд меҳнат шартномасида белгиланган бошқа шартларга қараб амалга оширилади.
Демак, ходимга мактабда дарс соатлари тарификация асосида берилган бўлса, унда Вазирлар Маҳкамасининг 275-сонли қарори билан тасдиқланган “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида”ги низомга мувофиқ базавий тариф ставкаси асосида ҳақ тўланади. Бошқача айтганда 100 фоиз тўланади.
Агар ўриндошга тарификация асосида эмас, соатбай асосда дарслар бириктирилса, унда юқоридаги Низом ва “Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорга (рўйхат рақами 3157) мувофиқ умумтаълим мактабларининг бошланғич ва юқори синфлари ўқитувчилари, ўқитувчи-логопеди, логопедия шохобчаси мудири Меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдори базавий лавозим маошларига нисбатан 1.20 фоизда ҳақ тўланади.
Улашиш:
Бошқалар
Никоҳ тузишда қонун тақиқлайдиган ҳолатлар
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 16-моддасида никоҳ тузишга руҳсат берилмайдиган ҳолатлар аниқ кўрсатиб берилган.
«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш қандай йўналишларни ўз ичига олади?
Қонунчиликка кўра, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш орқали қўллаб-қувватланади.
Инвестиция киритмоқчимисиз? Ишни Yurxizmat.uz порталидан бошланг
Шартнома тузиш учун камида ҳуқуқий билим бўлиши ёки малакали юрист ёрдами керак бўлади.
Қандай қилиб давлат хизматларидан арзонроқ фойдаланиш мумкин?
ЯИДХПдан узлуксиз ва навбатсиз 24/7 режимда фойдаланиш мумкин.