Ҳуқуқ
09.11.2026
55

Давлат органлари ва ташкилотларида фаолият юритувчи мансабдор шахслар ўз зиммасига юклатилган вазифаларни масъулият билан бажариши шарт. Бироқ айрим ҳолларда хизмат вазифаларига лоқайдлик ёки виждонсизларча муносабатда бўлиш фуқароларнинг ҳуқуқлари, қонуний манфаатлари ҳамда давлат ва жамият манфаатларига зарар етказиши мумкин. Бундай ҳолатлар қонунчиликда мансабга совуққонлик билан қараш сифатида баҳоланади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 207-моддасига кўра, мансабга совуққонлик билан қараш давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсининг ўз вазифаларини лоқайдлик ёки виждонсизларча муносабат оқибатида бажармаслиги ёхуд лозим даражада бажармаслигидир.
Агар бундай ҳаракатсизлик ёки вазифаларни лозим даражада бажармаслик фуқароларнинг ҳуқуқлари, қонуний манфаатлари ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёки жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса, қуйидаги жазолардан бири қўлланилади:
— Базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача жарима;
— 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
— 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари.
Агар мансабга совуққонлик билан қараш инсон соғлиғига зарар етказса-чи?
Мазкур қилмиш натижасида шахснинг баданига ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилса, жавобгарлик оғирлашади. Бундай ҳолатда:
— базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан 300 бараваригача жарима;
— 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
— 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари белгиланади.
Қандай ҳолатларда озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилади?
Агар мансабдор шахснинг совуққонлиги оқибатида одам ўлими юз берса ёки гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёхуд уларнинг аналоглари кўп миқдорда Ўзбекистон Республикасининг давлат ёки божхона чегаралари орқали қонунга хилоф равишда олиб ўтилишига сабаб бўлса, қуйидаги жазолардан бири тайинланади:
— Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш;
— Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.
Хулоса
Мансабга совуққонлик билан қараш оддий хизмат интизомини бузиш эмас, балки муайян оғир оқибатларга олиб келган тақдирда жиноий жавобгарликка сабаб бўладиган қилмишдир.
Шу боис ҳар бир мансабдор шахс ўз хизмат вазифаларини ўз вақтида, виждонан ва масъулият билан бажариши зарур.
Зиёвуддин Намозов
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган? Муҳим 5 та факт
Суд қарорини бажармаслик жавобгарликка сабаб бўлади.
Мол-мулкка қанча вақт эгалик қилиш мулк ҳуқуқини вужудга келтиради?
Фуқаролик кодексининг 187-моддасида мол-мулкка эгалик қилиш муддати орқали мулк ҳуқуқини олиш тартиби белгиланган.
Хорижда миллий ресторани очадиган тадбиркорларга 50 фоизигача субсидия берилади
Давлат хизмати Туризм қўмитаси томонидан my.gov.uz портали орқали бепул кўрсатилади.