Ҳуқуқ
06.05.2026
51

Бугун Aдлия вазирлиги қошидаги “Aдолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази томонидан 2025-йил якунлари бўйича йиллик ҳисобот юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбирда Lex.uz сайти фаолияти, бугунги кунда сайтнинг дунё бўйлаб кенг қамрови, норматив ҳужжатларнинг янгиланиши, платформага ўзбек тили ва бошқа тилларда ҳужжатлар жойлаштирилгани билан боғлиқ муҳим маълумотлар тақдим этилди.

Шунингдек, “Ҳуқуқий ахборот” расмий телеграм канали фаолияти ҳамда ҳуқуқий ахборотни етказишдаги бошқа инновацион лойиҳалар, шу жумладан, сунъий интеллект асосида хизмат кўрсатувчи “LexAI” платформаси имкониятлари бўйича маълумот бериб ўтилди.

Шу билан бирга, “Инсон ва Қонун” газетаси ҳамда “Ҳуқуқ ва Бурч” журнали бирлашган таҳририятининг фаолияти, хорижий алоқалар соҳаларини ислоҳ қилиш юзасидан амалга оширилган ишлар ҳамда Марказ томонидан амалга оширилиши режалаштирилган истиқболдаги лойиҳалар тўғрисида ҳам ахборот берилди.

Тадбир сўнгида, замонавий рақамли хизматлар ва ахборот тизимларини ривожлантириш борасидаги янгиликлар тақдим этилди, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди, мутахассислар ва ОAВ вакиллари билан очиқ мулоқот ўрнатилиб, келгусидаги устувор вазифалар юзасидан фикр алмашилди.
Улашиш:
Бошқалар
Мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш кафолатлари
Бу жараёнда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва амалдаги қонунлар талабларига қатъий риоя этилиши лозим.
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган талабаларга қандай таълим имтиёзлари бор?
Талабалар турар жойига жойлашиш учун ариза бериш 1 августдан бошлаб ўқув йили якунига қадар давом этади.
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Ижарачилик сарсонгарчиликми ёки қулайлик?!
Ижарачиларнинг ҳам елкасига шамол тегадиган бўлибди, деб қўйдим.