Ўзбекистон
06.10.2022
1 312

— Маълум сабабларга кўра, 8 ойдан бери аёлим билан бирга яшамаяпмиз. Бундан олдин машина олиш учун автосалонга тўлов қилиб, навбатга ёзилгандим. Айтинг-чи, навбатим келиб кредитга машина олсам, хотиним унга даъво қилиши мумкинми? Гап шундаки, у мен билан ажрашмоқчи. Лекин машинани кредитга оляпман-ку? Исми сир тутилди Муқаддас ГУЛАМОВА, фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро суди раиси: — Оила кодексининг 27-моддаси 5-қисмига асосан, оилавий муносабатлар тугатилганда, суд эр ва хотин алоҳида яшаган даврида ортирилган мол-мулкни улардан ҳар бирининг ўз мулки деб топиши мумкин. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли қарорининг 22-бандида тушунтирилишича, агар оилавий муносабатлар ва умумий хўжалик юритилиши амалда тугагандан сўнг эр-хотин биргаликда мулк орттиришмаган бўлса, суд Оила кодексининг 27-моддасининг бешинчи қисмига мувофиқ, ҳар бир эр ёки хотин томонидан улар алоҳида яшаган даврда топилган мол-мулкни улардан ҳар бирининг мулки деб топиши ва фақат эр-хотин томонидан умумий хўжалик юритилиши тўхтатилган вақтга қадар топилган мол-мулкни бўлиши мумкин. Юқорида қайд этилган қонун талабларидан келиб чиққан ҳолда автомашинага нисбатан мулк ҳуқуқи вужудга келганидан сўнг тегишли ҳудуддаги туманлараро судига автомашинани ўз мулки деб топиш юзасидан даъво ариза билан мурожаат қилишингиз мумкин.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.