Ўзбекистон
23.10.2023
1 678

“Никоҳ, оила ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (550-сон, 20.10.2023 й.) қабул қилинди. Қарорга кўра, қуйидагилар тасдиқланди: – Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари тўғрисидаги низом; – Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари ходимларининг сонини белгилаш тартиби тўғрисидаги низом; – Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари; – Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти; – Ўлимни қайд қилиш билан боғлиқ композит давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти. Янги гербли гувоҳномалар берганлик учун (ўлим ҳақидаги гербли гувоҳномалар ҳамда етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбия муассасаларига жойлаштиришда берилган туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳномалар бундан мустасно) герб йиғими БҲМнинг 15 фоизи миқдорида ундирилади. Шунингдек, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларининг архив маълумотларини рақамлаштириш натижасида турли йиллар давомида бир хил серия ва рақамли туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалар расмийлаштириб берилганлиги ҳолатлари аниқланган тақдирда, ушбу гувоҳномаларни қайта расмийлаштирганлик учун герб йиғими ундирилмайди; ФҲДЁ органлари тегишли ёзувлар орқали қуйидаги фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини қайд этади: – туғилганлик ҳақида; – никоҳ тузиш ҳақида; – никоҳдан ажралиш ҳақида; – ўлим ҳақида. Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари давлат аҳамиятига молик ҳужжатлар ҳисобланади, бир нусхада тузилади ва ФҲДЁ органларида қайд этилган вақтдан бошлаб 75 йил мобайнида сақланади. Фарзандликка олиш, оталикни белгилаш, фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш, жинсни ўзгартириш каби воқеа ва фактлар юқорида санаб ўтилган фуқаролик ҳолатлари далолатномаларида уларга тегишли ўзгартиришлар киритиш орқали акс эттирилади.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.