Ўзбекистон
25.11.2022
1 546

– Турмуш ўртоғим биринчи хотини билан расман ажрашди. Аслида 5 йилдан бери бирга яшамайди. Почта орқали суд қарорини олганимизда икки ярим баравар давлат божи белгиланганини кўрдик. Эрим I гуруҳ ногирони. Бу ёқда ўзимизда ҳам иккита бола бор. Шу тўловни бекор қилса бўладими ёки ҳеч бўлмаганда миқдорини камайтириш мумкинми? Исми сир тутилди. Саволга фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро суди судьяси Анвар Ҳамроев жавоб берди: — Давлат божи юридик аҳамиятга молик ҳаракатларни амалга оширганлик ва (ёки) бундай ҳаракатлар учун ваколатли муассасалар ва (ёки) мансабдор шахслар томонидан ҳужжатлар берганлик учун ундириладиган мажбурий тўловдир. Давлат божи ставкаларининг миқдорлари Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январдаги “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни иловасига мувофиқ белгиланади. Давлат божини тўлашдан озод қилинадиган жисмоний ва юридик шахсларнинг қатъий рўйхати ҳам ушбу Қонун билан белгиланади. Оила кодексининг 45-моддасига кўра суд никоҳдан ажратиш ҳақида ҳал қилув қарорини чиқариш пайтида никоҳдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг гувоҳномаси берилаётганда эр-хотиннинг ҳар иккаласи ёки улардан бири тўлайдиган давлат божи миқдорини белгилаши лозим. Агар суд бу божни эр-хотиннинг ҳар иккаласидан ундиришни лозим деб топса, уларнинг ҳар бири тўлайдиган бож миқдорини белгилайди. Шунингдек, Фуқаролик процессуал кодексининг 133-моддасига кўра давлат божини тўлашни кечиктиришга қонунчиликда белгиланган ҳолларда йўл қўйилади. Суд тарафларнинг мулкий аҳволига қараб, улардан бирининг ёки иккаласининг давлат даромадига ундириладиган суд харажатларини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлашга йўл қўйиши, шунингдек бу харажатларнинг миқдорини камайтириши мумкин. Юқоридаги қонунчилик нормаларига кўра, фақат “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунда кўрсатилган шахслар давлат божи тўлашдан озод этилган бўлиб, ногиронлик учун ёки кўп болали оилалар учун давлат божидан озод қилиш тартиби белгиланмаган.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Қамоқхонада никоҳдан ўтиш мумкинми?
Қамоқхоналарда ҳам никоҳни расмийлаштириш мумкин. Бунинг ўз тартиби бор. Қамоқхона жойлашган ҳудуддаги ФҲДЁ органи маҳкумлар билан тузиладиган никоҳни қайд этади.
Бола асраб олгандим. Mенга қандай таътиллар берилади?
10 йилдан бери бирга яшамасак, икки марта ярашув муддати шартми?
Никоҳ, оила ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш соҳасидаги ҳужжатлар тизимлаштирилади
Бу бўйича Ҳукуматнинг тегишли қарори қабул қилинди.