currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларМедиаторларнинг малака имтиҳонларини топшириш тартиби

Медиаторларнинг малака имтиҳонларини топшириш тартиби

Life Style

calendar

06.02.2026

eye

44

Медиаторларнинг малака имтиҳонларини топшириш тартиби

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги медиаторлар малака комиссиялари тўғрисидаги низомга мувофиқ Малака комиссиялари медиаторларни Реестрга киритиш учун малака имтиҳонини ўтказиш ва уларнинг интизомий жавобгарлиги билан боғлиқ ишларни кўриб чиқиш мақсадида тузилади.

Малака имтиҳонини ўтказиш тартиби

Малака имтиҳони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 17 октябрдаги 544-сонли қарори билан тасдиқланган “Профессионал медиаторлар реестрига киритиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти”га мувофиқ талабгорлар ҳужжат топширган кундан эътиборан бир ой ичида ўтказилади. Талабгорлар малака комиссиясининг мажлисига узрли сабабларга кўра (касаллиги, яқин қариндошларининг вафоти, меҳнат таътили, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида бўлиши сабабли) иштирок эта олмаса, бу ҳақида малака комиссияси мажлиси бошланишидан аввал, узрли сабабларни баён қилган ҳолда хабар бериши шарт.

Имтиҳон битта хонада, оғзаки суҳбат тарзида ўтказилади.

Хона шовқиндан ҳоли, ёруғ ва видеотасвир учун тиниқ бўлиши керак.

Видеоконференцалоқа орқали ўтказилганда, комиссия аъзолари талабгор жойлашган жойда бошқа шахслар йўқлигига 360 градус кўриниш билан ишонч ҳосил қилишлари лозим.

Имтиҳон аудио ва видеоёзувларда қайд этилади ва ҳудудий адлия органларининг ижтимоий тармоқлари ёки расмий веб-сайтида реал вақтда трансляция қилинади.

Бу чоралар имтиҳоннинг шаффофлигини ва адолатли баҳоланишини таъминлайди.

Саволлар ва тайёргарлик

Саволлар рўйхати Адлия вазирлиги томонидан тайёрланган дастур асосида, Олий малака комиссияси раиси томонидан тасдиқланади ҳамда электрон дастур орқали тасодифий танланади ва талабгорга тайёрланиш учун 15 дақиқа вақт берилади. Видеоконференцалоқа режимида тайёргарлик учун қўшимча вақт берилмайди.

Талабгор саволларга тайёргарлик пайтида:

- Бошқа талабгорлар билан суҳбатлашиш;

- Қонунчилик ҳужжатларидан ёки адабиётлардан фойдаланиш;

- Ҳар қандай техник ёрдамчи воситалардан фойдаланиш;

- Имтиҳон саволларига жавоб бермасдан олдин хонани тарк этиш ёки видеоконференцалоқани чеклаш (тўхтатиш) тақиқланади.

Бахолаш тизими

Талабгорлар 10 баллик тизимда баҳоланади:

9–10 балл — тўлиқ ва аниқ жавоб, фаолият соҳаси бўйича билим ва улардан мустақил фойдаланиш;

7–8 балл — аниқ, лекин тўлиқ жавоб беролмаслиги;

5–6 балл — тўлиқ жавоб беролмаслиги, билимдан фойдаланишни билиш;

3–4 балл — ноаниқ жавоб, билимдан фойдаланишни билмаслик;

1–2 балл — билим етарли эмас, ноаниқ жавоб;

0 балл — жавоб беролмаслик.

Тўпланган балл 56% ва ундан юқори бўлса, талабгор имтиҳонни топширган ҳисобланади, лекин кам бўлса, топширмаган деб эълон қилинади.

Натижалар комиссия раиси томонидан талабгорлар иштирокида эълон қилинади, ҳужжатлар уч йил мобайнида сақланади ва Реестрга киритиш учун асос бўлади.

Хулоса қиладиган бўлсак, Малака комиссияси фаолияти медиаторларнинг касбий салоҳиятини адолатли баҳолаш, малака имтиҳонини ташкил қилиш ва интизомий жараёнда ҳуқуқий асосни таъминлашдан иборат. Медиаторнинг ҳуқуқлари ва мурожаатчи ҳуқуқлари тенг ва қонуний ҳимоя қилинади, бу медиация соҳасининг обрўсини сақлашга хизмат қилади.

Шаҳноза Утамурадова,
"Адолат" МҲАМ ходими

Улашиш:

Бошқалар

8-январ 2026, 06:06
1 049

Дорихоналарда тез-тез учрайдиган ёзув: “сотиб олинган дори воситалари қайтариб олинмайди”

Бироқ сифатсиз дори воситалари, шунингдек шифокор томонидан берилган рецептга номутаносиб тарзда дорихона томонидан реализация қилинган дори воситалари мазкур Низомга мувофиқ қайтарилиши лозим.


8-январ 2026, 11:27
995

Никоҳ шартномаларини тасдиқлаш тартиби белгиланди

Низомга кўра, нотариуслар томонидан никоҳ шартномаси нотариал идора биносида, видеоконференцалоқа орқали ёки мурожаат қилувчиларнинг хоҳишига кўра сайёр тартибда расмийлаштирилади.


12-январ 2026, 05:47
954

Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа орқали ўтказса бўладими?

Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа  режимида амалга ошириш «E-notarius.uz» электрон портали ва «Notarius» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тартибга солинади.


15-январ 2026, 13:06
851

Аҳолини рўйхатга олиш бошланди

Аҳолини рўйхатга олиш ўзи нима, унинг ҳуқуқий асоси борми?