currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларМинобда хазон бўлган лолалар

Минобда хазон бўлган лолалар

#NoComment

calendar

06.03.2026

eye

36

Минобда хазон бўлган лолалар

Уруш ва Тинчлик. Бу сўзлар бир-биридан шу қадар йироқ ва бир-бирига  шу қадар яқинки...  Бир нафасда кутилмаганда ҳамма нарса остин-устун бўлиши, бир лаҳзада тинчликнинг  осмонини  қора булутлар  қоплаши мумкин. Битта  дайди ўқ билан бутун бир миллатнинг юрагини ярадор қилиш мумкин.  Ҳар қандай жоҳилликда, ҳар қандай қарама-қаршиликда ёмонликнинг, босқинчиликнинг  совуқ нафаси бор. Урушда  ғалаба бўлмайди! Уруш ҳамиша ёвузлик ва ваҳшийликдан далолатдир. Урушнинг доғи кетмайди. Уруш адоватларда, вайроналарда яшайди, беҳуда тўкилган қонларнинг уволида лаънатланади.  

Дунё нотинч. Ёвуз уруш ўчоғи Эронга кўчди. Интернет хабарларини, телевидение ва радио тўлқинларини Исроил ва АҚШнинг Эронга қарши ҳужумлари ортидаги хунрезликлар ва мотам манзаралари, бир қатор давлатлардаги портлашлар таҳликаси эгаллагани барчани ҳушёр торттиради. Сўнгги воқеалар доирасида Эроннинг Миноб шаҳридаги қизлар  бошланғич таълим мактабига уюштирилган ҳужум ҳақидаги хабарлар жамоатчиликни ларзага солди. Манбаларга кўра, ҳужум натижасида 180 нафар киши ҳалок бўлгани, уларнинг 150 нафари 7-12 ёшли ўқувчи қизлар экани айтилмоқда.

 Мактабнинг икки қаватли биносининг камида ярми портлаш оқибатида вайрон бўлган. Қон ва кул билан қопланган мактаб дарсликлари ҳамда сумкалар сочилиб ётган харобалар, вайроналар остида қолган парталар,  қурбонларнинг жасадлари, қизлар учун қазилган қабрлар... буларнинг барчаси даҳшатли ваҳшийлик манзарасини кўз олдингизда гавдалантиради.

Mинобда 180 та янги қабр қазилгани, бу рақамлар ортида 180 та оиланинг аччиқ қайғуси, мусибати, 180 та хазон бўлган орзу-умидларнинг қотил ва дажжол кимсалар томонидан қонга ботирилиши турибди. Қабристон сукутида хазон бўлган қурбонларнинг армонларини ҳис этиш қанчалар оғир...

Мазкур воқеа атрофида турли сиёсий баёнотлар, ўзаро айбловлар ва кескин муносабатлар кузатилмоқда. Бироқ сиёсий тортишувлардан қатъи назар, бу оғир зарба тарихнинг қонли саҳифаси бўлиб  муҳрланди.

Қуролли можароларда тинч аҳолини, айниқса, болаларни ҳимоя қилиш халқаро ҳуқуқнинг асосий тамойилларидан бири ҳисобланади, деган сафсаталардан фойда йўқлигини ХХI аср яна бир карра исботлади. Бутунжаҳон тинчликсевар аҳли ишонган Бирлашган миллатлар ташкилотидан умид йўқлиги, унинг инқирозли вазиятларни юмшатишга қодир эмаслиги албатта ачинарли. Ҳуқуқ ва умуминсоний қадриятлар топталган бу даҳшатли фожиага қарши БМТ нинг қатъий қарори қани?!

БМТ ҳақидаги мана бу факт ва аргументлар эса кишини баттар ғазабга солади. “Хавфсизлик Кенгаши ташкил этилганидан буён турли халқаро ва ички низоларни, зиддиятли вазиятларни ҳал қилишга катта ҳисса қўшди. Кенгаш низоларни ҳал қилиш учун воситачилик гуруҳларини тузади, ихтилофларни келтириб чиқарган фактларни аниқлаш миссияларини ташкил қилади. Хавфсизлик Кенгашининг фаолияти туфайли БМТ 1988 йилда Тинчлик бўйича Нобел мукофоти билан тақдирланди.”    

   Тинчлик бўйича Нобель мукофоти билан тақдирланган бу Кенгашнинг бегуноҳ болаларнинг беҳуда тўкилган қонлари учун ҳарбий жиноятчилардан  товон талаб қилиш миссияси йўқлиги жуда ачинарли.

Минобдаги янги қабрлар олдида йиғлаётган оналарнинг дарди дунё харитасидаги чегараларни тан олмайди. Қайси миллат, қайси дин ва қайси давлат вакили бўлишидан қатъи назар, боласини йўқотиш энг оғир кўргуликдир.

Бу хунрезликка бировнинг дарди, ўзганинг тупроғи, бегонанинг боласи деб эмас, жонимизни куйдираётган бир аёвсиз олов деб қарашимиз, чексиз  қайғу билан бегуноҳ болалар фожиасини ҳис этишимиз керак. Ҳамдардликнинг оддий шарти шу.      

Биз Тинчлик тарафдоримиз, ер юзида Тинчлик ҳукмрон бўлишини истаймиз. Бегуноҳ қонлар тўкилмасин, гулдек беғубор болалар увол бўлмасин! Мактабларда  қўнғироқ садолари  портлашлар даҳшатидан эмас,  болаларнинг шодон қийқириғи  билан жаранглаб турсин.  Дуо қилайлик, уруш тугасин!

Маруса ҲОСИЛОВА,
журналист

Улашиш:

Бошқалар

23-феврал 2026, 10:52
3 566

Букмекерлик фаолиятини реклама қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?

Ўзбекистон қонунчилигида букмекерлик ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш учун жавобгарлик белгиланган.


11-феврал 2026, 04:20
897

Кредит тўлови муддатини кечиктириш ёки узайтириш имкониятлари

Кредит шартномаси амал қилиш даврида тўловлар биринчи маротаба кечиктирилган ёки узайтирилган тақдирда, муайян ҳолатлар мавжуд бўлса, кредит таснифи ўзгартирилмайди ва у шартлари қайта кўриб чиқилган актив сифатида баҳоланмайди.


9-феврал 2026, 04:13
769

«Рақамли прокуратура — 2030»: прокуратура фаолиятини рақамлаштириш орқали шаффофлик, тезкорлик ва қонунийликни таъминлаш

Прокуратура органларини 2030 йилга қадар рақамли трансформация қилишга қаратилган «Рақамли прокуратура — 2030» стратегияси ишлаб чиқилди.


6-феврал 2026, 09:56
620

Автомобилни йўлнинг қатнов қисмида қанча вақт қолдириш мумкин?

Бироқ амалиётда йўловчиларни чиқариш ёки тушириш, юкларни ортиш ёки тушириш билан боғлиқ ҳолатлар, шунингдек транспорт воситасининг техник носозлиги туфайли юзага келадиган мажбурий тўхташ ва тўхтаб туриш ҳолатлари ҳам кенг кўламда кузатилмоқда.