Ўзбекистон
09.09.2023
1 489

Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институтининг болалар ва ўсмирлар гигиенаси лабораторияси ходимлари томонидан Тошкентдаги умумтаълим мактабларида 2022–2023 ўқув йили давомида 11 ёшдан 17 ёшгача бўлган 900 нафар ўқувчи ўртасида сўровнома ўтказилган. Тадқиқотнинг мақсади замонавий рақамли қурилмалар ва Интернетдан кўп фойдаланиш болаларнинг касалланишига таъсирини баҳолашга қаратилган. Таҳлилларга кўра, ўқувчилар орасида эндокрин тизим, овқатланиш ва метаболик касалликлар билан боғлиқ шикоятларга эга болалар ўртача 41 фоизни ташкил этади. Умумий касалланишнинг қиёсий таҳлилига кўра, рақамли қурилмалардан тез-тез ва кўп фойдаланадиган ўқувчиларида, рақамли қурилмалардан кам ёки умуман фойдаланмайдиган ўқувчиларига нисбатан руҳий ва хатти-ҳаракатларнинг бузилиши билан боғлиқ белгилар кўпроқ учраган. Скрининг сўровнома натижалари орқали аниқланишича, текширилаётган болалар орасида асаб тизими касалликларининг юқори даражада тарқалиши кузатилган. Сўровнома натижаларига кўра болалар орасида – қон айланиш тизими, – нафас олиш тизими касалликлари шовқин ва қулоқ билан боғлиқ шикоятлар бор эканлигини аниқланган. Бундан ташқари, рақамли қурилмалардан тез-тез ва кўп фойдаланадиган ўқувчилар овқат ҳазм қилиш тизимидаги муаммолардан 1,1 баравар кўпроқ шикоят қилган. Хусусан, ўқувчиларнинг 31,0 фоизи тиш оғриғи ва кариесдан шикоят қилган, бу рақамли қурилмалардан кам ёки умуман фойдаланмайдиган ўқувчиларига нисбатан 6,4 фоизга кўпдир. Рақамли қурилмалардан тез-тез ва кўп фойдаланадиган ўқувчиларда, рақамли қурилмалардан кам ёки умуман фойдаланмайдиганларга нисбатан турли касалликларининг юқори даражада тарқалиши кузатилган. Бу эса гаджетлар ва Интернет тармоқлари болалар саломатлигига ўзининг салбий таъсирини кўрсатишидан дарак беради.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Наманганда 200 дан ошиқ бола қизамиққа чалингани айтилди
Вилоятдаги юқумли касалликлар шифохонасида қизамиққа чалинган 235 нафар бола даволанмокда, дея хабар бермоқда Санэпидқўмита ахборот хизмати.
Тошкентда 12 ёшли ўқувчи жисмоний тарбия дарсида копток тегишидан вафот этди
Ўқувчи футбол ўйнаётганда кўкрак қафасига копток тегиши оқибатида ҳушини йўқотган.
Ўзбекистонда 1500 га яқин мактаб ўқувчиси жиноят содир этгани маълум бўлди
8 ой ичида вояга етмаганлар томонидан 2024 та жиноят содир этилган.
Барча касалликларнинг 80 фоизи ифлосланган сув орқали юқади – Санепидқўмита
Cувнинг касаллик тарқатувчи микроорганизмлар билан зарарланиши Вабо ҳамда вирусли гепатитнинг А тури каби бир қатор юқумли касалликларнинг тарқалишига сабаб бўлиши мумкин.