Ўзбекистон
08.04.2024
1 187

Ўзбекистонда Рамазон ҳайити 10 апрель куни нишонланади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, идора Уламолар Кенгашининг навбатдаги онлайн мажлиси бўлиб ўтган.
Мажлис якунларига кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши фиқҳий қоидалар, фалакий ҳисоб-китоблар ва астрономик кузатишларга таянган ҳолда 2024 йилда Рамазон ҳайити 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келиши кутилаётгани маълум қилинди.
Шундай қилиб, Ҳайит байрами 10 апрель кунига тўғри келиб, дам олиш кунлари кетма-кетлиги қуйидагича бўлади:
10 апрель, чоршанба — Рамазон ҳайити куни;
11 апрель, пайшанба — барча учун қўшимча дам олиш куни;
12 апрель, жума — 13 апрель, шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни;
13 апрель, шанба — барча учун иш куни;
14 апрель, якшанба — барча учун дам олиш куни.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Президент ўзбекистонликларни Рамазон ҳайити билан табриклади
“Шундай саодатли дамларга етказгани учун Аллоҳ таолога беҳисоб шукроналар бўлсин! Сидқидилдан қилган дуо ва ниятларимиз, эҳсон ва амалларимизни Парвардигори олам ўз даргоҳида қабул айласин! Инсон қадрини улуғлайдиган савобли ишларимиз бардавом бўлсин!”, дейилади табрикда.
Рамазон ҳайити муносабати билан 426 нафар шахс афв этилди
Президент бунга оид фармонни имзолади.
Рамазон ҳайити намозини ўқиш вақтлари эълон қилинди
Тошкент шаҳрида ҳайит намози 10 апрель куни соат 06:10 да ўқилади.
Ҳайит куни метро 1 соат олдин иш бошлайди
Байрам кунлари поездлар ҳаракатланиш тартиби тўғрисида маълумот берилди.