Ўзбекистон
10.04.2024
642
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Рамазон ҳайити билан табриклади.
Давлат раҳбари муқаддас динимиз буюрган ибодат ва амалларни муборак Рамазон ойида чин дилдан, ихлос билан адо этиб, ҳайит айёмини катта шоду хуррамлик билан кутиб олаётганларни, мўмин-мусулмонларни, халқни самимий табриклаб, барчага юксак эҳтиром ва энг эзгу тилакларни изҳор этди.
“Шундай саодатли дамларга етказгани учун Аллоҳ таолога беҳисоб шукроналар бўлсин! Сидқидилдан қилган дуо ва ниятларимиз, эҳсон ва амалларимизни Парвардигори олам ўз даргоҳида қабул айласин! Инсон қадрини улуғлайдиган савобли ишларимиз бардавом бўлсин!”, дейилади табрикда.
Президент ислом дини – тинчлик, эзгулик ва инсонпарварлик дини эканини, муқаддас китобларда “Тинчлик-омонлик, ўзаро дўстлик ва аҳилликка интилиб яшаш – чин мўминга хос фазилат”,деб таъкидланганини айтди.
“Ҳеч шубҳасиз, бу борадаги ишлар келгусида ҳам давом эттирилади. Бунинг учун ҳозир дунёда юзага келган ғоят мураккаб ва таҳликали вазиятда диёримиздаги тинч ва осойишта ҳаётни кўз қорачиғидек асраб, янада ҳамжиҳат бўлиб, халқ манфаатини таъминлашга қаратилган ислоҳотларимизни янги босқичга кўтариш зарурлигини, ўйлайманки, барчамиз яхши англаймиз”, дейди Президент.
Президент ёшларни азалий қадриятларимиз билан бирга замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаган, Ватан тупроғини кўзига тўтиё қилиб яшайдиган инсонлар этиб тарбиялаш асосий бурчимиз эканини доимо ёдда тутишга чақирди. “Эзгулик – шиоримиз, маърифат – қуролимиз” деган шиор асосида таълим масканлари ва маҳаллаларда олиб борилаётган тарбиявий ишларни кучайтириш кераклигини таъкидлади. Бу борада Ҳаж ва Умра сафарларига бориб келган юртдошлар “маҳалла еттилиги”ва фаоллар билан бирга алоҳида ўрнак кўрсатиш бўйича ташаббуслари қўллаб-қувватланишини қайд қилди.
“Яратганнинг раҳмати ва мағфирати зиёда бўлиб турган ушбу мунаввар лаҳзаларда хориждаги юртдошларимизни, узоқ ва яқин давлатлардаги барча мусулмон умматини Рамазон ҳайити билан сидқидилдан муборакбод этамиз. Қалбларимиз қувончга тўлган мана шу мўътабар айёмда сизларни муборак Рамазон ҳайити билан яна бир бор чин юракдан қутлаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахту саодат, хонадонларингизга файзу барака тилайман. Илоҳим, барча эзгу ниятларимиз амалга ошсин. Яратганимизнинг ўзи эл-юртимизни паноҳида асрасин! Рамазон ҳайити барчамизга муборак бўлсин”, дея якунланади табрик сўзи.
Улашиш:
Бошқалар
Ҳар бир ҳудудда реновация жамғармалари ташкил этилади
Президент Шавкат Мирзиёев 9 апрель куни шаҳарсозлик реновациясининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.
Шу йилнинг 1 сентябридан ҳар бир қурилаётган объектнинг QR-кодли паспорти бўлади
Бу орқали шаҳарсозлик субъектлари, қурилиш муддатлари, шаҳарсозлик ҳужжатлари ва тасдиқланган экспертиза хулосалари ҳақидаги маълумотларни олиш имконияти яратилади.
Прокат шартномаси ва уни тузиш тартиби қандай?
Прокат шартномаси бир йилгача муддатга тузилади.
Нималар муаллифлик ҳуқуқи объекти ҳисобланмайди?
«Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги қонуннинг 8-моддасига кўра қуйидагилар муаллифлик ҳуқуқи объектларига нималар кирмаслиги баён қилинган.
Шавкат Мирзиёев қурувчиларни табриклади
“Ўз ҳаётини дунёдаги энг шарафли касблардан бири бўлган қурилиш соҳасига бағишлаган сиз, азизларни қутлуғ касб байрамингиз билан чин қалбимдан самимий муборакбод этиб, барчангизга ўзимнинг чуқур ҳурматим ва эзгу тилакларимни изҳор этаман”, дейилади табрикда.
Қурбон ҳайити муносабати билан Президент номига табриклар келмоқда
Қутловларда давлат раҳбари ва Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқига ҳурмат-эътибор сўзлари, тинчлик-осойишталик ва равнақ тилаклари изҳор этилган ҳамда дўстлик ва кўп қиррали ҳамкорликни бундан буён ҳам ҳар томонлама мустаҳкамлашга қатъий интилиш билдирилган.
Президент Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклади
“Ушбу саодатли дамларда барчамиз бу улуғ айёмнинг руҳи ва шукуҳини чуқур ҳис этиб, эл-юртимиз билан биргаликда шундай ёруғ кунларга етказгани учун Яратганга чексиз шукроналар айтамиз”, дейилади табрикда.
Президент мактаб битирувчиларини табриклади