Ўзбекистон
18.10.2021
1 002

Айни вақтда бутун вилоятимизда Наманган вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари, юридик хизмат ходимлари, Юридик техникум волонтёрлари, “Мадад” нодавлат нотижорат ташкилоти ходимлари сайловолди тарғиботни кенг қамровда олиб бормоқдалар. Жорий йилнинг 5 октябрь куни Наманган вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов томонидан тасдиқланган режага мувофиқ, 24 октябрда ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови, уни ўтказиш ва унда иштирок этиш тартиблари юзасидан сайловчиларга батафсил маълумотлар берилмоқда. Энг аввало, тарғибот ишларини тизимли ва манзилли равишда ташкил этишга эътибор қаратилиб, бутун вилоятимиз бўйлаб кенг қамровли сайловга чорлов тадбирлари ўтказилмоқда. Ёш сайловчилар, хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган шахслар шулар жумласидан. Навбатда ўтказилган тадбир ҳам маҳалла гузарида ташкил этилишининг энг асосий сабаби уйда ўтирган уй бекаларининг сиёсий билимларини ошириш, сайловларнинг мамлакат ҳаётида нақадар муҳим аҳамият касб этишини сингдириш, фарзандлари келажаги учун уларнинг овози муҳимлиги англатишдан иборат бўлди. Ўтказилган учрашувлар давомида сайлов куни овоз бериш учун борадиган участкалари ҳақида умумий маълумотлар, номзодлар, овоз бериш билан боғлиқ ўзгаришлар, бу йил биринчи бор Сайлов кодекси асосида ўтказилаётган сайлов жараёнларидаги энг муҳим ўзгаришлар ҳақида маълумотлар берилиб, сайловга доир 500 дан зиёд флаерлар тарқатилди.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Ҳар йили “Энг тоза маҳалла” танлови ўтказилиб, ғолибларга 500 млн сўм пул ҳамда 1 тадан электромобиль берилади
Чиқинди пулини тўламаганларнинг электр учун тўловларини қабул қилиш вақтинча тўхтатилади
Ўзбекистонда “Маҳалла назорати” ва “Маҳалла раиси сўрови” институтлари жорий этилади
Ҳар бир фуқаролар йиғини ҳузурида маҳалла раиси раҳбарлигида маҳалла назорати гуруҳи ташкил этилади.
Шавкат Мирзиёев Бағдод туманидаги хонадонда бўлиб, маҳалла вакиллари билан суҳбатлашди
Давлат раҳбари Фарғона вилояти Бағдод туманидаги Хитой маҳалласида бўлиб, аҳоли турмуши билан яқиндан танишди.
Президент: «Керак бўлмаган мажлисни ўтказган раҳбар ишдан кетади»