currencies image

11 783,47 UZS

14,45

usd

currencies image

13 688,86 UZS

51,00

eur

currencies image

139,70 UZS

1,70

ru



АсосийЯнгиликларНизосиз талаблар бўйича БҲМнинг 1000 бараваригача бўлган маблағни нотариус орқали ундириш мумкин бўлади

Низосиз талаблар бўйича БҲМнинг 1000 бараваригача бўлган маблағни нотариус орқали ундириш мумкин бўлади

Ҳуқуқ

calendar

11.09.2026

eye

33

Низосиз талаблар бўйича БҲМнинг 1000 бараваригача бўлган маблағни нотариус орқали ундириш мумкин бўлади

Олий Мажлис Сенатининг 19-ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Қонун билан Фуқаролик процессуал ва Иқтисодий процессуал кодексларига, «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги ҳамда «Давлат божи тўғрисида»ги қонунларга низосиз талаблар бўйича суд буйруғини чиқариш доирасини қисқартиришни, нотариат фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини кенг татбиқ этишни ва нотариал ҳаракатлар учун ундириладиган тўловларни мақбуллаштиришни назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

Шунингдек, Иқтисодий процессуал кодексга ўзгартиришлар киритилиб, қонуний кучга кирган суд ҳужжати устидан шикоят қилинганда унинг ижросини юқори инстанция судида тўхтатиб туриш механизми такомиллаштирилмоқда.

Янги нормаларга кўра, қонунда белгиланган мезонларга мос, БҲМнинг 1000 бараваригача бўлган низосиз талаблар бўйича нотариусга мурожаат қилиш имконияти кенгаймоқда. Бу орқали бундай талабларни суд тартибига мурожаат қилмасдан, нотариус орқали расмийлаштириш ва ижрога қаратиш механизми соддалаштирилади.

Шунингдек, нотариуслар томонидан расмийлаштириладиган QR-кодли ижро хатларини электрон шаклда ижро органларига тўғридан-тўғри юбориш имконияти яратилмоқда.

Бу ҳужжатларни қоғоз шаклида тақдим этиш билан боғлиқ ортиқча жараёнларни қисқартиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, апелляция, кассация ва тафтиш инстанцияларида суд ҳужжатлари ижросини тўхтатиб туриш асослари аниқлаштирилмоқда.

Бунда ижрони тўхтатиб туришни сўраган шахс бундай чора кўрилмаса, қайтарма ижрони қийинлаштириши ёки уни бажариб бўлмайдиган қилиб қўйиши мумкинлигини асослаши лозим бўлади.

Сенаторлар мазкур ўзгартишлар судлар иш юкламасини камайтириш, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг вақти ва харажатларини тежаш, низосиз талабларни тезкор расмийлаштириш ҳамда ижро самарадорлигини оширишга хизмат қилишини таъкидлади.

Улашиш: