Тармоқда нима гап?
01.04.2026
508

Нотариат тизимида видеоконференцалоқа орқали айрим нотариал ҳаракатларни расмийлаштириш имконияти мавжудлиги соҳа ходимлари учун катта имкониятлар эшигини очди.
Айниқса, фуқаролар айрим турдаги нотариал ҳаракатларни нотариусга бормай амалга ошириши бу ростакамига янгилик бўлди. Демак, дунёнинг исталган жойидан туриб нотариус хизматидан фойдаланиш мумкин. Бундай ҳаракат турлари қаторига автомототранспорт олди-сотди шартномаси ҳамда эр ва хотиннинг умумий мол-мулкни тасарруф этиш бўйича розилик аризалари ҳам қўшилди.
Онлайн нотариал ҳаракатлар турларига автомототранспорт ишончномаси, кўчмас мулкка ишончнома, ижро хатларини ёзиш, ҳужжатлардаги имзонинг ҳақиқийлигини шаҳодатлаш, ҳужжатларнинг бир тилдан бошқа тилга тўғри таржима қилинганини шаҳодатлаш, автомототранспорт олди-сотди шартномаси, эр ва хотиннинг умумий мол-мулкни тасарруф этиш бўйича розилик аризалари киради.
Дарвоқе, е-notarius.uz ахборот порталини эса нотариусга иши тушган одам борки, билади. Чунки, фуқаролар ўзларига яқин нотариусни аниқлаши, нотариус қабулига навбатга электрон ёзилиши, ишончноманинг қонуний кучга эгалигини аниқлаши, мерос иши очилганини аниқлаши, масофадан туриб электрон мурожаат қилиши, мулкка бўлган тақиқни текшириши, нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа орқали расмийлаштириши, ҳар бир шахс ўзи иштирок этган нотариал ҳаракат ҳақида маълумот олиши мумкин.
Тизимда тўловлар учун яратилган имкониятлардан фуқаролар миннатдор. Коррупция ҳолатидан шубҳаланишни олдини олиш мақсадида нотариус хизматидан фойдалангани учун смс хабарнома жўнатиш хизмати мавжуд. Шунингдек, нотариал ҳаракатлар учун тўловлар автоматик ҳисоблаш тизими йўлга қўйилгани ва тўловларни Click, UPAY, PAYME ва бошқа мобил банкинг тизимлари орқали амалга ошириш қулай ва осондир.
Сирожиддин Нажмиддинов,
Хатирчи туманида
хусусий амалиёт билан шуғулланувчи
нотариус стажёри
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Қандай ҳолларда шахс маъмурий йўл билан ушлаб турилиши мумкин?
МЖтКнинг 287-моддасида маъмурий йўл билан ушлаб туришга ваколатли органлар ва мансабдор шахслар белгиланган.
Йўл ҳаракати қоидаларини бузган пиёдаларга қандай жавобгарлик белгиланган?
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 138-моддасига кўра, пиёдалар ҳамда йўл ҳаракатининг айрим бошқа иштирокчилари йўл ҳаракати қоидаларини бузган тақдирда маъмурий жавобгарликка тортилади.