Ўзбекистон
16.06.2021
801
Хабарингиз бор, Президентимизнинг “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар “тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Мазкур Фармон энг аввало, матбуот соҳаси вакиллари ҳамда болгерлар учун жуда катта аҳамиятга эга. Сир эмас, журналист ёки болгер бирор идорага борса, ҳамиша ҳам ўзи истаган маълумотни олиш имконига эга бўлмасди. Очиғи, ўша идоранинг “Ёпиқ сандиғи”да нима бор, нима йўқ, ижикилаб сўраб-суриштириш ҳамкасбларимизга ҳам малол келарди. Чунки, уларнинг кўзи етарди; қаршисидаги шахс осонликча зарур ахборотни маълум қилмаслиги мумкин. Энди эса очиқлик, деярли барча маълумотларни кафтдагидек намоён этиш мажбурияти юкланаяпти, кимга дейсизми, мансабдор шахсларга, сиз маълумот сўраётган давлат хизматчиларига. Бу ҳолат Фармон билан мустаҳкамланмоқда. Энди ахборот олиш эркинлиги таъминланади, шаффофликка йўл очилади. Очиқлик бўй кўрсатади. Фармоннинг асл моҳияти мана шундан иборат. Энди деярли барча идоралар, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ва ҳоказолар… томонидан очиқ маълумот сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхати ҳам тасдиқланади. Демак, давлат сири саналмаган маълумотлар билан танишиш имконига эга бўламиз. Коррупцияга курашиш агентлиги, Адлия вазирлиги, бошқа тегишли вазирлик ва идоралар биргаликда таҳлиллар асосида мазкур маълумотлар рўйхатини кенгайтириш бўйича Президент Админстрациясига таклифлар киритиб боради. Давлат органлари ва идоралари, ташкилотлар ҳар йили 1 мартга қадар ўз фаолиятига оид ҳисоботни ўзларининг расмий веб-сайтларига жойлаштириб борадилар. 10 мартгача мазкур ҳисоботни кенг жамоатчилик иштирокида маҳокама қилиш жойи, вақти аниқ кўрсатиб ўтилади. Шунингдек, 1 апрелга қадар эса мазкур ҳисобот юзасидан кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама ўтказиш учун матбуот анжуманлари ташкил этилади. Яна бир жиҳатга эътибор қаратсак яхши бўларди; Очиқлик ва шаффофлик қамрови кенглиги, бу тушунчалар шунчаки маълумот бериш ва ҳисоботдан иборат эмаслигини қуйидаги ҳолда ҳам кўришимиз мумкин. Масалан, Фармонга назар ташласак қуйидаги маълумотларга эга бўламиз: * амалга оширилган давлат харидлари, шу жумладан, тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар); * мансабдор шахсларнинг хизмат сафарлари ва хориждан ташриф буюрган меҳмонларни кутиб олиш харажатлари (хизмат сафарининг ёки ташрифнинг мақсади, суткалик пул, транспорт ва яшаш билан боғлиқ харажатлар, бундан давлат сирлари ва хизматда фойдаланиш учун мўлжалланган маълумотлар мустасно); * Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари билан солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялар, шу жумладан, индивидуал имтиёзлар берилган субъектларнинг бенефициарлари (якуний манфаатдор жисмоний шахслари), улар томонидан тўланган солиқлар ва молиявий кўрсаткичлар; * ўзларининг йиллик харажатлар сметаси ва унинг ижроси, шу жумладан, объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишлари, автомототранспорт воситаларини сотиб олиш харажатлари тўғрисидаги маълумотлар 2021 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар порталига ва ўз расмий веб-сайтларига жойлаштирилади. Улар ҳар чоракда янгиланиб борилади. Кўриниб турибдики, мазкур Фармон давлат идоралари ва ташкилотларида очиқликни таъминлашда, жамоатчилик назоратини амалга ошириш, жамиятни фуқаролар ва давлат орасида мастаҳкам боғликлик, ишонч асосида ривожланишига хизмат қилади. Ушбу ҳужжат жамият равнақи ва очиқликка тўсиқ бўлаётган жуда кўп жиҳатларни олиб ташлайди. Фармоннинг бошқа бандларида ҳам жамиятнинг очиқ-ойдин, ошкора ривожланишига асос бўладиган тушунчалар ўрин олган. Қўчқор НОРҚОБИЛ
Улашиш:
Бошқалар
Ҳар бир ҳудудда реновация жамғармалари ташкил этилади
Президент Шавкат Мирзиёев 9 апрель куни шаҳарсозлик реновациясининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.
Шу йилнинг 1 сентябридан ҳар бир қурилаётган объектнинг QR-кодли паспорти бўлади
Бу орқали шаҳарсозлик субъектлари, қурилиш муддатлари, шаҳарсозлик ҳужжатлари ва тасдиқланган экспертиза хулосалари ҳақидаги маълумотларни олиш имконияти яратилади.
Прокат шартномаси ва уни тузиш тартиби қандай?
Прокат шартномаси бир йилгача муддатга тузилади.
Опцион шартномаси нима учун керак?
Опцион шартномаси рисксиз қарорлар қабул қилиш имконини беради ва келажакдаги молиявий фойдани кўзлайди.
Янги йилдан суд тизимида нималар ўзгаради?
Судга қандай мурожаат қилинади? муҳим 5 саволга жавоб
Судга мурожаат қилиш тартиби қандай? Масалан, ҳоким устидан арз қилинганда қайси судга борилади-ю, алимент ундиришни қайси суд кўриб чиқади? Ишлар нечта босқичда кўрилади? Судга бериш қанчага тушади? Давлат божини кимлар тўламайди? Hudud24.uz қуйида судга мурожаат қилишда билиш лозим бўлган энг муҳим масалаларга эътибор қаратади.
Сенат “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги қонунни маъқуллади
Қонун билан педагоглар касбий фаолиятни амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратилишини талаб қилиши, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ижодий таътил олиши, ўз касбий фаолиятига ғайриқонуний равишда аралашувдан ҳимояланиш ҳамда таълим олувчилар ва уларнинг ота-оналари томонидан педагогнинг касбига ҳурмат билан муносабатда бўлишини талаб қилиш ҳуқуқларга эга бўлади.
Ҳукм устидан апелляция шикоятини бериш муддати қисқарди
Аввал шикоятларини (протестларини) бериш муддатлари 20 сутка эди.