currencies image

12 084,10 UZS

16,34

usd

currencies image

14 197,61 UZS

56,61

eur

currencies image

146,72 UZS

1,08

ru



АсосийЯнгиликларОйлик (иш ҳақи) олиш вақти байрамга тўғри келса, ойлик қачон тўланиши керак?

Ойлик (иш ҳақи) олиш вақти байрамга тўғри келса, ойлик қачон тўланиши керак?

Ўзбекистон

calendar

29.08.2023

eye

2 042

Ойлик (иш ҳақи) олиш вақти байрамга тўғри келса, ойлик қачон тўланиши керак?

Мустақиллик байрами яқинлашмоқда, Hudud24.uz байрамда неча кун дам олиниши, ходимларга ойлик қачон берилиши кераклигига оид ҳуқуқий саволларга жавоб беради. 1. Мустақиллик байрамида неча кун дам олинади? Мустақиллик байрами арафасида барча ходимлар 3 кун дам олади, хусусан: – 1 сентябрь (жума) – Мустақиллик байрами куни (Меҳнат кодекси 208-моддасига кўра ишланмайдиган байрам); – 2 сентябрь (шанба) – дам олиш куни (Президент Фармонига кўра 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни, ҳеч қайcи кундан кўчирилмаган); – 3 сентябрь (якшанба) – дам олиш куни (Меҳнат кодекси 208-моддасига кўра умумий дам олиш куни). 2. Ойлик байрамдан кейин бериладими? Ойлик (иш ҳақи) тўланадиган кун дам олиш кунига ёки ишланмайдиган байрам кунига тўғри келиб қолганда иш ҳақи ушбу кунлар арафасида тўланади, яъни 1 сентябрдан олдин тўланиши керак. Ойлик олиш вақти кечиктирилса кечиктирилган ҳар бир кун учун Марказий банк қайта молиялаш ставкасининг 10 фоизи миқдорида компенсация тўланиши керак. Марказий банк ставкаси 14 фоиз, шундан келиб чиқадиган бўлсак ойликка нисбатан 1,4 фоизда компенсация берилиши керак. 3. Байрамдан олдинги кунда ходимлар камида 1 соат олдин ишдан кетиши мумкин. Ишланмайдиган байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади. Агар ишни қисқартириш имкони бўлмаса (масалан, узлуксиз ишлайдиган ташкилотларда ва айрим турдаги ишларда) ортиқча ишлаганлик учун ходимга қўшимча дам олиш вақти берилади ёки ўша вақт учун 2 ҳисса ҳақ тўланади.

Улашиш:

Бошқалар

6-сентябр 2025, 09:04
779

Қандай қилиб давлат хизматларидан арзонроқ фойдаланиш мумкин?

ЯИДХПдан узлуксиз ва навбатсиз 24/7 режимда фойдаланиш мумкин.


4-сентябр 2025, 05:05
722

Кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби қандай?

Кўчмас мулкни сотиш шартномасига биноан кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқининг сотиб олувчига ўтганлиги давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.


8-сентябр 2025, 07:27
634

Талабаларнинг ижара тўловларини бир қисмини қоплаб бериш тартиби қандай?

Битта турар жойда икки ва ундан ортиқ талаба ижара ҳуқуқи асосида яшаган ҳолатларда, уларнинг барчаси ижара шартномасида қайд этилган бўлишлари шарт.


16-сентябр 2025, 10:26
555

Жисмоний ва юридик шахслар учун адвокат билан шартнома тузишда билиши зарур бўлган муҳим фактлар

Адвокат билан тузиладиган шартнома — ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш жараёнини тартибга соладиган асосий ҳужжат ҳисобланади.

Мавзуга доир янгиликлар: