currencies image

12 084,10 UZS

16,34

usd

currencies image

14 197,61 UZS

56,61

eur

currencies image

146,72 UZS

1,08

ru



АсосийЯнгиликларОнлайн савдода алданганда тўлов пулини қайтариб олиш мумкинми?

Онлайн савдода алданганда тўлов пулини қайтариб олиш мумкинми?

Ўзбекистон

calendar

28.05.2022

eye

796

Онлайн савдода алданганда тўлов пулини қайтариб олиш мумкинми?

— Телеграмдаги онлайн савдо гуруҳларидан бирида чойшаб тўпламига буюртма бергандим. Сотувчи айтгандек, карта рақамига 500 минг сўм ўтказдим. «Буюртмангиз йўлга чиқди», деган хабар олдим. Аммо маҳсулот қўлимга етиб келмади. Гуруҳ «админи» қўнғироқларимга ҳам, хабарларимга ҳам жавоб бермаяпти. Телефон ва пластик карточка рақами, пул кимга ўтказилганлиги тўғрисида маълумотлар бор. Пулимни қайтариб ололаманми? Исми сир тутилди Мурожаатга фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро суди раиси Ғайрат ЭРГАШЕВ жавоб беради: — Фуқаролик кодексининг 1023-моддасига мувофиқ, қонунчиликда ёки битимда белгиланган асосларсиз бошқа шахс (жабрланувчи)нинг ҳисобидан мол-мулкни эгаллаб олган ёки тежаб қолган шахс (қўлга киритувчи) асоссиз эгаллаб олинган ёки тежаб қолинган мол-мулкни (асоссиз орттирилган бойликни) жабрланувчига қайтариб бериши шарт. Ушбу кодекснинг 1030-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган мажбурият, шунингдек мол-мулкни эгаллаб олиш ёки тежаб қолиш асоси кейинчалик бекор бўлганда ҳам юзага келади. Ушбу бобнинг қоидалари асоссиз бойлик орттириш қўлга киритувчининг, жабрланувчининг ўзининг, учинчи шахсларнинг хулқ-атвори натижаси бўлганлигидан ёки уларнинг иродасидан ташқари содир бўлганлигидан қатъи назар қўлланилади. Ушбу кодекснинг 1024-моддасига кўра, агар қонунчиликда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса ва тегишли муносабатларнинг моҳиятидан келиб чиқмаса, ушбу бобнинг қоидалари, шунингдек: – ҳақиқий бўлмаган битим бўйича бажарилган нарсани қайтариш тўғрисидаги; – мулкдор томонидан мол-мулкни бировнинг қонунга хилоф тарздаги эгалигидан талаб қилиб олиш тўғрисидаги; – мажбуриятидаги бир тарафнинг бошқа тарафга ана шу мажбуриятлар муносабати билан қайтариш тўғрисидаги; – зарарни, шу жумладан бойлик орттирган шахснинг инсофсизлик билан қилган хатти-ҳаракатлари туфайли етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги талабларга нисбатан қўлланилиши лозим. Сиз пластик картангиздан пулни кимга ўтказиб берган бўлсангиз, ушбу фуқарога мурожаат қилиб, ўтказиб берилган пулларингизни талаб қилиш ҳуқуқига эгасиз. Агар ушбу фуқаро пулларингизни қайтариб беришдан бош тортса, унинг яшаш манзили бўйича фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судига асоссиз равишда орттирилган пулларни ундириш тўғрисида даъво аризаси билан мурожаат қилишингиз мумкин.

Улашиш:

Бошқалар

6-сентябр 2025, 09:04
770

Қандай қилиб давлат хизматларидан арзонроқ фойдаланиш мумкин?

ЯИДХПдан узлуксиз ва навбатсиз 24/7 режимда фойдаланиш мумкин.


4-сентябр 2025, 05:05
718

Кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби қандай?

Кўчмас мулкни сотиш шартномасига биноан кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқининг сотиб олувчига ўтганлиги давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.


8-сентябр 2025, 07:27
629

Талабаларнинг ижара тўловларини бир қисмини қоплаб бериш тартиби қандай?

Битта турар жойда икки ва ундан ортиқ талаба ижара ҳуқуқи асосида яшаган ҳолатларда, уларнинг барчаси ижара шартномасида қайд этилган бўлишлари шарт.


16-сентябр 2025, 10:26
554

Жисмоний ва юридик шахслар учун адвокат билан шартнома тузишда билиши зарур бўлган муҳим фактлар

Адвокат билан тузиладиган шартнома — ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш жараёнини тартибга соладиган асосий ҳужжат ҳисобланади.