Ўзбекистон
06.01.2024
607

“Аҳоли саломатлиги — 2030” стратегияси лойиҳасига кўра, аҳоли орасида тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш орқали ортиқча вазнга эга аҳоли улушини 50 фоизга ва семизлиги мавжуд аҳоли улушини 23 фоизга қадар камайтириш мўлжалланган.
Мактабгача ва мактаб таълим тизимида соғлом овқатланиш таъминланади. Бунда болалар ва ёшлар ўртасида семизлик 30 фоизга қисқартирилади.
Ҳар бир инсоннинг ўз саломатлигига масъуллигини ошириш назарда тутиляпти. Превентив тиббиётни фундаментал ривожлантириш, таълим тизимидан бошлаб валеология асосларини сингдириш ҳам режалаштирилган.
Аҳоли орасида зарарли одатларга қарши курашиш, тамаки чекувчилар улушини 10 фоизга камайтириш мўлжалланмоқда.
Бундан ташқари, Ўзбекистон аҳолиси орасида халқаро қабул қилинган стандарт методология асосида кенг кўламли тадқиқотлар ўтказилади.
Улашиш:
Бошқалар
Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб
Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.
Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин
Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.
Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати
Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.
Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда
Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.