Содда талқин
26.09.2025
499

Овқатдан заҳарланиш ҳолати учун Ўзбекистон қонунчилигида белгиланган жавобгарлик турларини кўриб чиқамиз.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 166-моддасига асосан:
— Хўжалик юритувчи субъектларнинг озиқ-овқат маҳсулотларини ва саноат товарларини (маҳсулотларини) уларнинг сифатини ва ишлаб чиқариш маркасини тасдиқлайдиган ҳужжатларсиз сотиши, худди шунингдек сотиш мақсадида олиш — товарларни (маҳсулотларни) мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача (1,125,000 сўмдан 1,875,000 сўмгача), мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача (1,875,000 сўмдан 3,750,000 сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
— Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса — товарларни (маҳсулотларни) мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача (1,875,000 сўмдан 3,750,000 сўмгача), мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача (3,750,000 сўмдан 5,625,000 сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Бундан ташқари «Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18-моддасига кўра, озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Агар овқатдан заҳарланиш ҳолати жиддий оқибатларга олиб келган бўлса ёки оммавий заҳарланиш юз берган бўлса, бу ҳолат жиноят деб баҳоланиши ва Жиноят кодекси бўйича жавобгарликка тортилиши мумкин. Шунингдек, овқатдан заҳарланиш ҳолати юз берган тақдирда, зарар кўрган шахслар фуқаролик қонунчилиги асосида етказилган моддий ва маънавий зарарни қоплаш бўйича даъво қилиш ҳуқуқига эга.
Хулоса қилиб айтганда, овқатдан заҳарланиш ҳолатига олиб келган шахслар маъмурий, жиноий ва фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарликка тортилиши мумкин. Жавобгарлик тури ва даражаси заҳарланиш ҳолатининг оғирлиги, оқибатлари ва айбдор шахснинг ҳаракатларига қараб белгиланади.
Мафтуна Қурбонова,
"Адолат" миллий ҳуқуқий ахборот
маркази ходими
Улашиш:
Бошқалар
Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин
Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.
Никоҳ шартномаси — ҳуқуқий кафолатми ёки эҳтиёт чораси?
Никоҳ шартномаси икки ҳолатда — никоҳдан олдин ёки никоҳ даврида тузилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасида жиноят ҳуқуқи: асосий тушунчалар ва принциплар
Жиноят ҳуқуқи — бу фуқаролар, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, жиноятларни аниқлаш, уларни содир этган шахсларга жазо тайинлаш орқали жамиятда тартиб ва хавфсизликни таъминлашга хизмат қиладиган ҳуқуқий соҳадир.
Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати
Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.