Ўзбекистон
08.06.2024
1 168

Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Бирмингем аэропортининг авиация бўйича директори Том Скрин билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.
Учрашув давомида Британия томонига Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти, маҳаллий ва хорижий сайёҳлар ва туркомпаниялар учун яратилган шароитлар, туризм инфратузилмаси ва мамлакатда мазкур соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Томонлар Ўзбекистон шаҳарлари ва Бирмингем ўртасида авиақатновларни йўлга қўйиш истиқболларини муҳокама қилди.
Том Скрин республика авиакомпаниялари билан йўловчи ва юк ташиш соҳасида ҳамкорлик ўрнатишдан манфаатдор эканлигини билдирди.
Учрашув якунида ушбу масалаларни батафсил муҳокама этиш мақсадида томонлар ўртасида яқин орада онлайн учрашув ташкил этишга келишиб олинди.
Бирмингем аэропорти 1939 йилда ташкил этилган. Аэропорт шаҳар марказидан 10 километр масофада жойлашган. У Буюк Британиядаги энг гавжум ҳаво бандаргоҳларидан бири ҳисобланади. Маълумотларга кўра, 2023 йилда мазкур аэропорт хизматидан салкам 11,5 миллион киши фойдаланган.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.