#NoComment
29.05.2026
36

Кўпчилик сафар давомида шошилинч ёки чарчоқ сабабли поездда шахсий буюмларини унутиб қолдириши мумкин. Айниқса, телефон, ҳужжат, сумка ёки қимматбаҳо ашёлар йўқолиши инсонни ташвишга солади. Бироқ бундай ҳолатда саросимага тушмасдан, тезкор ҳаракат қилиш муҳим. Чунки аксарият ҳолларда поездда қолиб кетган буюмларни қайта топиш ва эгасига қайтариш имконияти мавжуд.
Агар йўловчи поезддан тушгандан кейин буюмини унутиб қолдирганини сезса, дарҳол вокзал маъмуриятига ёки темирйўл маълумот хизматига мурожаат қилиши лозим. Мурожаатда поезд рақами, вагон ва жой рақами, сафар вақти ҳамда йўқолган буюмнинг ташқи белгилари аниқ кўрсатилиши керак. Бу маълумотлар ходимларга буюмни тезроқ аниқлашда ёрдам беради.
Одатда поездда топилган буюмлар проводниклар томонидан махсус рўйхатга олиниб, темирйўлнинг топилмалар бўлимига топширилади. Агар буюм бошқа йўловчилар томонидан олиб кетилмаган бўлса, уни қайтариб олиш эҳтимоли юқори бўлади. Буюмни олиш учун эса шахсни тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилади.
Қонунчиликка кўра, йўловчи ташиш поездида йўқолган ва топиб олинган буюмларни 30 кун давомида ҳеч ким талаб қилиб келмаса, вокзал бошлиғи далолатнома ва рўйхат билан ҳужжатсиз юклар омборига жўнатади.
Йўловчилар томонидан юк сақлаш хоналаридан олинмаган буюмлар чиқариб олинганда, уларнинг рўйхати билан бирга далолатнома тузилиши керак. Юк эгасининг жойлашган жойини аниқлашнинг иложи бўлса, унга зудлик билан буюмлар турган жой ҳақида хабарнома жўнатилади.
Топилган буюмларни эгаси ўша йўқолган буюмларнинг аниқ аломатларини, улар нимадан иборат эканлигини ёзма равишда кўрсатган ёки буюмларни қулфловчи қулфларга калитни тақдим қилган ҳолда исботлаб бериши керак.
Агар буюмлар улар топиб олинган ёки топширилган вокзалда сақланаётган бўлса, шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар текширилгандан кейин, вокзал бошлиғи фармойишига асосан эгасига топширилади.
Буюмларни қабул қилиб олишда унинг эгаси ташувчига лозим бўлган барча тўловларни (сақлаш, ўраш, багаж тарифи бўйича ташиш ва эълонни чоп этиш, агар бу қилинган бўлса) тўлаши, шунингдек, буюмларни қабул қилиб олганлиги ҳақидаги тилхатни ҳамда шахсини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим қилиши керак. Буюмларни сақлаш учун барча тўловлар белгиланган тарифлар бўйича амалга оширилади.
Севинч Хушназарова,
"Адолат" МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Ойлик иш ҳақи нима учун икки қисмга бўлинади?
Агар иш берувчи иш ҳақини ўз вақтида тўламаса, у ҳолда у ходим олдида моддий жавобгарликка тортилади.
Халқаро оила куни
1994 йилдан бошлаб 15 май кунини - Халқаро оила куни деб белгиланган.