currencies image

12 694,97 UZS

40,84

usd

currencies image

14 878,50 UZS

60,51

eur

currencies image

161,60 UZS

0,42

ru



АсосийЯнгиликларТарафлардан бири судда иштирок этмаганда никоҳни бекор қилиш тартиби

Тарафлардан бири судда иштирок этмаганда никоҳни бекор қилиш тартиби

Ҳуқуқ

calendar

17.06.2025

eye

312

Тарафлардан бири судда иштирок этмаганда никоҳни бекор қилиш тартиби

Умумий тартибда никоҳни бекор қилиш эр-хотиннинг иштироки асосида амалга оширилади. Агар, вояга етмаган болалари бўлмаган эр-хотин никоҳдан ажратишга ўзаро рози бўлсалар, улар никоҳдан фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида ажратилиши мумкин.

Эр-хотин ўртасида меҳнатга лаёқатсиз муҳтож эр ёки хотинга моддий таъминот бериш тўғрисида ёки уларнинг биргаликдаги умумий мулки бўлган мол-мулкни бўлиш тўғрисида низо бўлган тақдирда эр-хотин ёки улардан бири никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этишга ҳақли.

Қонунчилик эр-хотиннинг қўшма аризаси билан бирга тарафларнинг бирининг аризаси бўйича ҳам никоҳдан ажратишга чек қўймайди.

Жумладан Оила кодексининг 43-моддасига мувофиқ эр-хотиндан бири:

суд томонидан бедарак йўқолган деб топилган бўлса;

суд томонидан руҳияти бузилиши (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) сабабли муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса;

содир қилган жинояти учун уч йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилинган бўлса, ўртада вояга етмаган болалари борлигидан қатъи назар, эр-хотиндан бирининг аризасига кўра улар фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида никоҳдан ажратилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисидаги қарорига мувофиқ, никоҳдан ажратиш масаласи ФҲДЙ органлари ваколатига тааллуқли бўлган айрим ҳолларда ҳам у суд тартибида амалга оширилиши мумкин, чунончи, агар эр-хотиндан бири никоҳдан ажратиш тўғрисида ариза беришдан бош тортса ёки ФҲДЙ органига ариза бериш учун шахсан келиш имкониятига эга бўлмаса ёхуд ариза бериб, никоҳдан ажратишни қайд этиш учун ҳозир бўлмаса. Бундай ҳолатлар мавжудлиги ФҲДЙ органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари маълумотномалари ва ҳ.к.лар билан тасдиқланиши мумкин.

Шунингдек, Эр-хотиндан бири доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига кўчиб кетган ва унинг суд мажлисига келиш имконияти бўлмаган ҳолларда, суд Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари нормаларига мувофиқ тарафларни хабардор қилиш чораларини кўради.

Улашиш: