currencies image

12 531,78 UZS

75,53

usd

currencies image

14 538,12 UZS

76,41

eur

currencies image

159,82 UZS

1,46

ru



АсосийЯнгиликларТиббиётда дунёвийлик – инсон саломатлиги учун муҳим

Тиббиётда дунёвийлик – инсон саломатлиги учун муҳим

Ҳуқуқ

calendar

26.06.2025

eye

889

Тиббиётда дунёвийлик – инсон саломатлиги учун муҳим

Абдулла Қаҳҳорнинг “Бемор” ҳикоясини ўқиганимда ҳар сафар даҳшатга тушаман: ёшгина аёл битта доктор топилмагани учун ўлиб кетади. Ўртада бу касалнинг елкасига миниб олиб, охирги пулини куф-суф қилиб алдаб олдиб қўйган азайимхону кинначиларнинг бойигани қолади.

Бечора камбағални алдаб, хурофот билан пулини шилишади. Ҳолбуки, бемор аёлни шифохонага олиб бориш керак эди. “Эй худо, аямди жонига шифо бейгин” деб етим қолиб кетган 4 яшар қизчанинг кўзёшлари урсин шу ёлғончи кинначи-азайимхон куф-суфчиларни...

Тиббиёт одамларнинг умрини узайтириш, оғриқларини тўхтатиш учун ҳаракат қилади. Яхшики шу замонавий тиббиёт бор. Ундан фойдаланиш ҳуқуқини Конститутсиямиз ҳам кафолатлайди.

Дунёда тиббиёт учун чегара қолмади, одам ўлиб қолмасин деб ҳаракат қилинади.

Ўзбекистонда тиббиёт соҳасидаги давлат сиёсати инсон саломатлигини муҳофаза қилишга ва ҳар бир шахснинг сифатли тиббий хизмат олишига қаратилган. Бу жараёнда энг муҳим тамойил – тиббиётнинг дунёвийлиги ва илмий ёндашув устуворлигидир.

Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати консепсияси ҳам айни шу нуқтаи-назардан келиь чиқиб, тиббий хизматлар клиник ва илмий тасдиқланган даволаш усулларига асосланиши кераклигини таъкидлайди. Шунингдек, аҳолига нотўғри тушунчалардан ҳимояланган ҳолда, ишончли ва самарали даволаниш имкониятлари яратилади.

Ҳар бир шахс ўз саломатлиги ҳақида хабардор бўлиши, тиббий муолажаларга онгли равишда розилик бериши ва ноилмий қарашларнинг зарари ҳақида тушунчага эга бўлиши лозим.

Давлат қонунда белгиланган тартибда халқ табобатидан фойдаланиш имкониятини яратиб, лекин унинг замонавий тиббиёт ўрнини боса олмаслигини тушунтиришга эътибор қаратади.

Тиббиёт ходимлари беморлар манфаатини биринчи ўринга қўйиб, ҳар қандай муолажани фақат илм ва клиник тасдиқларга асосланган ҳолда амалга ошириши лозим.

Бу принсиплар инсон саломатлиги ва жамият фаровонлигини таъминлашда асосий аҳамиятга эга!

 

С.Саид-Газиева,
Яшнобод туман ФҲДЙ бўлими мудираси

Улашиш: