Ўзбекистон
13.12.2024
232
Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан Президент Администрацияси ҳамда Халқ қабулхонаси бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи вакиллари энг чекка, ижтимоий-иқтисодий ҳолати оғир ҳудудларда камбағаллик ва ишсизликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда жойларда қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича фаолиятини давом эттирмоқда.
Хусусан, Президенти маслаҳатчиси ўринбосари – Халқ қабулхонаси раҳбари Улуғбек Муҳаммадиев бошчилигидаги ишчи гуруҳ вакилларининг навбатдаги манзили Хоразм вилояти Хива тумани бўлди.
Президент Виртуал ва Халқ қабулхоналарига келиб тушган мурожаатлар ҳамда ўрганишлар натижаси асосида бир қатор эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, керакли ёрдамлар кўрсатилди.
Мисол учун, “Истиқлол” маҳалласида “Аёллар дафтари”да рўйхатда турувчи, боқувчисини йўқотган мурожаатчи Дилноза Худаёрова хонадонига борилиб, унга ўзини-ўзи иш билан банд қилиши ҳамда оиласига қўшимча даромад келтириши мақсадида тикув машинаси ва керакли анжомлар топширилди.
Бундан ташқари, маҳалладаги нуронийлар билан илиқ суҳбат қурилиб, аҳолини қийнаётган муаммолари тингланди ва уларнинг ечими бўйича мутасаддилар билан ҳамкорликда амалий ишлар режалари белгилаб олинди.
Шу ернинг ўзида “маҳалла еттилиги” аъзолари билан кенг муҳокамалар ўтказилиб, жойларда ишсизлик ва камбағалликни қисқартиришда Президентимиз белгилаб берган йўналишлар бўйича ишларни қатъий ташкиллаштириш юзасидан кўрсатмалар берилди, масъуллар белгиланди.
Улуғбек Муҳаммадиев бошчилигидаги гуруҳ “Истиқлол” маҳалласида қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва ободонлаштириш ишлари билан ҳам яқиндан танишди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун амалий кўмак кўрсатилди. Маҳаллада “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишлари ҳам ўтказилди.
Шунингдек, кекса ёшдаги нуронийлар дуоси билан хайрли ва савобли ишларни давом қилдирган ҳолда, ҳомийлар томонидан қурбонлик қилиниб, маҳаллада кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларга тарқатилди.
Республика ишчи гуруҳи фаолияти давом этади.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобилда газ баллонларидан фойдаланиш юзасидан тавсиялар
Автомобилларга ўрнатилган газ баллонларининг хавфсиз ва ишончли ишлашини таъминлашда, унинг фойдаланиш муддати асосий мезонларидан бири ҳисобланади.
Жиноят ишларда ярашув амалиётини қўллаш тартиби
Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд муҳокамаси жиноят иши судга келган пайтдан эътиборан ўн суткадан кечиктирмай ўтказилади.
Тиббиётда дунёвийлик – инсон саломатлиги учун муҳим
Тиббиёт одамларнинг умрини узайтириш, оғриқларини тўхтатиш учун ҳаракат қилади.
Субсидия асосида уй олишда турмуш ўртоқнинг розилиги: Муҳим жиҳатлар
Субсидия асосида уй-жой сотиб олиш кўпчилик оилалар учун айни муддао бўлиб, ўз уйига эга бўлиш имкониятини яратади.