Life Style
10.06.2026
29

"Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази томонидан аҳолига ҳуқуқий ахборотни тезкор, аниқ ва юқори сифатда етказиш мақсадида замонавий таржима технологиялари тизимли равишда жорий этилган.
Ушбу ёндашув, аввало, қонунчилик ҳужжатларининг кенг жамоатчилик учун очиқлигини таъминлаш, уларнинг мазмунини содда ва тушунарли шаклда етказиш ҳамда турли тилларда фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.
Марказнинг расмий веб-ресурслари, хусусан Lex.uz платформаси орқали фойдаланувчилар норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг бир нечта тиллардаги вариантларини тезкор равишда топиш ва улардан фойдаланиш имкониятига эга.
Платформада таржима жараёнлари замонавий технологиялар ва малакали мутахассислар иштирокида амалга оширилгани сабабли, тақдим етилаётган матнлар нафақат тезкор, балки мазмунан тўлиқ, юридик жиҳатдан аниқ ва мукаммал ҳисобланади.
Таржима хизматлари қуйидаги асосий йўналишларда ривожлантирилган:
Кўп тиллилик тизими: норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўзбек тилидан ташқари рус ва инглиз тилларида ҳам мунтазам ва тезкор тарзда эълон қилинади. Бу эса турли аудиториялар, жумладан хорижий фойдаланувчилар учун катта қулайлик яратади.
Тезкорлик ва долзарблик: янги қабул қилинаётган қонунлар, фармонлар ва қарорлар имкон қадар қисқа муддатларда таржима қилиниб, фойдаланувчиларга етказилади. Натижада фойдаланувчилар ҳар доим энг сўнгги ва долзарб ҳуқуқий ахборотдан бохабар бўлиб боради.
Юқори сифат ва аниқлик: юридик ҳужжатлар профессионал таржимонлар гуруҳи томонидан таржима қилиниб, уларнинг мазмуни тўғри акс эттирилиши, терминларнинг аниқлиги ва ҳуқуқий нормаларнинг бузилмаслиги кафолатланади.
Кенг қамровли таржима йўналишлари: Марказ томонидан нафақат норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, балки юридик адабиётлар, кодексларга илмий-амалий шарҳлар, илмий ва амалий материаллар, шунингдек турли жанрдаги ҳуқуқий ва ижтимоий мазмундаги матнлар ҳам таржима қилинади.
Мазкур кенг қамровли ва сифатли таржима имкониятлари, айниқса, хорижий инвесторлар, халқаро ташкилотлар ҳамда чет эллик мутахассислар учун муҳим аҳамият касб этади. Улар мамлакат қонунчилиги билан тез ва тўғри танишиш имконига эга бўладилар.
Шу билан бирга, бу тизим фуқаролар учун ҳам қонунларни тушунишни осонлаштиради, ҳуқуқий саводхонликни оширади ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни ривожлантиришга хизмат қилади.
Биз орқали қуйидаги матнларни профессионал тарзда таржима қилдиринг:
✅ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар;
✅ юридик адабиётлар;
✅ кодексларга илмий-амалий шарҳлар;
✅ Илмий ишлар, диссертациялар ва авторефератлар;
✅ Бадиий таржима ва турли мавзулардаги китоблар;
✅ Ижтимоий, сиёсий ва бошқа мазмундаги матнлар.
🎯 Aфзалликларимиз:
— Ҳужжатлар ўзбек, рус ва инглиз тилларига сифатли таржима қилинади;
— Профессионал таржимонлар томонидан аниқлик ва терминларнинг тўғри қўлланилиши таъминланади;
— Соҳа мутахассислари томонидан таржима;
— Расмий услубга мослаштириш.
Матнингизни ишончли ва профессионал тарзда таржима қилдирмоқчимисиз? Унда хизматимиздан фойдаланинг!
Улашиш:
Бошқалар
Халқаро оила куни
1994 йилдан бошлаб 15 май кунини - Халқаро оила куни деб белгиланган.
Уй-жой харидида алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор бериш керак? Муҳим 6 саволга жавоб
Агар барча ҳужжатлари тўлиқ бўлса, бир кунда кўриб чиқилиб рўйхатдан ўтказиш имкони мавжуд.
Ижтимоий тармоқлардаги хатти-ҳаракатлар интизомий жавобгарликка сабаб бўладими?
Кодекснинг 301-моддасига кўра, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши уни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши
Давлат рўйхатидан ўтказиш — мулк ҳуқуқининг вужудга келиши учун мажбурий юридик босқич ҳисобланади.