Ўзбекистон
26.06.2023
1 552

Пётр Каримов мерос масаласида келиб чиққан низо юзасидан Татяна Каримова устидан судга даъво аризаси топширганди. Тарафларнинг илтимосига кўра суд ёпиқ тарзда кўриладиган бўлди. Бугун, 26 июнь куни Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судида Ўзбекистоннинг биринчи президенти, марҳум Ислом Каримовнинг турмуш ўртоғи Татяна Каримовага нисбатан кўриб чиқилиши керак бўлган фуқаролик иши номаълум муддатга қолдирилди. Маълум бўлишича, жавобгар тараф (Татяна Каримова) расмий вакилининг аризасига кўра, суд иши номаълум муддатга қолдирилди. Шунингдек, томонлар суд мажлиси ёпиқ тарзда кўрилишини сўраган. ФИБ Яккасарой туманлараро суди расмийлари бугунги суд жараёнига иккала тараф ҳам келмаганини билдирди.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.