Ўзбекистон
19.06.2023
1 292

Қурбон ҳайити муносабати билан иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун 29-30 июнь кунлари, олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 1 июль куни қўшимча дам олиш куни сифатида белгиланди. Бу ҳақда Президент қарори қабул қилинди. Унга кўра, Қурбон ҳайитининг биринчи куни 28 июнь – чоршанба кунига тўғри келиши тўғрисида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши томонидан қабул қилинган қарорни инобатга олиб, Ўзбекистонда 2023 йил 28 июнь куни Қурбон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланиши белгиланди. Президентнинг 2022 йил 23 декабрдаги “2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Фармони билан иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун 2023 йилнинг 29-30 июнь кунлари, олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 1 июль куни қўшимча дам олиш куни сифатида белгиланди.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
2024 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди
Бу бўйича Президент Фармони қабул қилинди.
Ойлик (иш ҳақи) олиш вақти байрамга тўғри келса, ойлик қачон тўланиши керак?
Мустақиллик байрами яқинлашмоқда, Hudud24.uz сайти байрамда неча кун дам олиниши, ходимларга ойлик қачон берилиши кераклигига оид ҳуқуқий саволларга жавоб беради.
Ўзбекистонликлар Мустақиллик байрамида неча кун дам олади?
Яқинлашаётган байрам муносабати билан 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни берилади.
Дам олиш кунлари қаерга бориш мумкин?
Дам олиш кунларини қандай ўтказган, қаерларга борган маъқул? Театрлар, спектакллар рўйхати, чипта нархлари, кўргазмалар, концерт ва очиқ ҳавода намойиш этиладиган фильмлар ҳақида маълумотлар.