Ҳуқуқ
08.10.2025
161
Шартномани ҳуқуқшунос иштирокисиз Yurxizmat.uz ёрдамида сифатли ва тўғри тўлдиринг
Риелторлик фаолияти юридик ва жисмоний шахсларнинг кўчмас мулк объектларига ва уларга бўлган ҳуқуқларга доир битимлар тузиш билан боғлиқ хизматларни шартнома асосида кўрсатиш бўйича тадбиркорлик фаолиятидир.
Риелторлик фаолияти қуйидаги турлардаги риелторлик хизматларини кўрсатиш орқали амалга оширилади:
— кўчмас мулк объектларига ва уларга бўлган ҳуқуқларга доир битимларни тузиш чоғидаги воситачилик;
— кўчмас мулк объектларининг ва уларга бўлган ҳуқуқларнинг савдосини ташкил этиш;
— кўчмас мулк объектларини ишончли бошқариш;
— кўчмас мулк бозорида ахборот ва маслаҳат хизматлари.
Риелтор якка тартибдаги тадбиркор мақомига, малака сертификатига эга бўлган ва риелторлик фаолиятини қонунда белгиланган тартибда амалга оширадиган шахсдир.
Риелторлик ташкилоти ва риелтор қуйидаги ҳуқуқларга эга:
— ўз ваколати доирасида риелторлик хизматлари кўрсатиш;
— ўз риелторлик хизматларини ва буюртмачининг кўчмас мулк объектларини реклама қилиш;
— риелторлик хизматлари кўрсатиш шартномаси шартлари буюртмачи томонидан бажарилмаган тақдирда шартноманинг бекор қилинишини талаб этиш;
— давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан риелторлик фаолиятини амалга ошириш учун зарур ахборотни белгиланган тартибда олиш.
Риелторлик ташкилоти ва риелтор қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ушбу вазиятда сизга риелторлик шартномаси намунасини тайёрлашда ўз-ўзига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш – «Legal Tech» электрон ахборот тизими ёрдам беради. «Legal Tech» электрон ахборот тизими (Yurxizmat.uz) бу – кичик ва ўрта бизнес вакиллари, аҳолининг кам таъминланган қатламларига, шунингдек бошқа фуқаро ва ташкилотларга юристлар (адвокат) иштирокисиз ҳуқуқий ҳужжатларни (аризалар, даъво аризалари, шартномалар в.ҳ.) автоматлаштирилган ҳолда (конструктор) электрон шаклда тайёрлаш имкониятини беради.
Қуйидаги ҳаволадан сиз Yurxizmat.uz сайтида мавжуд бўлган риелторлик шартномаси намунаси билан танишишингиз мумкин.
https://yurxizmat.uz/oz/document/1137
Раҳимов Худойберди,
"Адолат" МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Раддия бериш ва жавоб қайтариш ҳуқуқи
Раддия ёки жавоб газеталарда улар олинган кундан эътиборан бир ой ичида, бошқа даврий нашрларда навбатдаги сонда эълон қилиниши шарт.
Қандай тоифа шахсларга санатория учун бепул йўлланма берилади?
Меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида улар билан бирга истиқомат қилувчи пенсия ёшига етган оила аъзоларига бир марталик бепул йўлланма берилади.
Жисмоний ва юридик шахслар учун адвокат билан шартнома тузишда билиши зарур бўлган муҳим фактлар
Адвокат билан тузиладиган шартнома — ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш жараёнини тартибга соладиган асосий ҳужжат ҳисобланади.
Электрон рецепт қандай ёзиб берилади?
Низомга кўра, рецепт билан бериладиган дори воситалари Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган бўлиши керак.