Ўзбекистон
06.11.2023
1 127

Россиянинг Урал федерал округида мажбурий меҳнатга жалб этилган фуқаролар Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди. Маълумотларга кўра, жорий йилнинг октябр ойида Ўзбекистон фуқаролари Х.С., Б.С. У.Д Ташқи меҳнат миграция агентлигининг Екатеринбург шаҳридаги вакилига мурожаат қилиб, Свердловск вилоятидаги “Рефтинская птицефабрика” корхонаси иш берувчилари бир гуруҳ шахсларнинг фуқаролик паспортларини олиб қўйганини ҳамда ойлик маошларини бермасдан мажбурий тарзда ишлатиб келаётганини маълум қилган. Олиб борилган суриштирувларга кўра, жорий йилнинг сентябр-октябр ойларида Москва вилоятида рўйхатдан ўтган “Константа” МЧЖ 100 нафардан ортиқ ўзбекистонликни Свердловск вилоятидаги йирик товуқ етиштириш хўжалигига олиб келган. Мигрантлар Россияда вақтинча бўлиш ва ишлаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар билан расмийлаштирилмасдан ишга жалб этилган. Улар 2 ой давомида ойлик маошларини олмаган ва уларнинг фуқаролик паспортлари тортиб олинган Корхона раҳбарияти билан олиб борилган музокаралар натижасида 53 нафар ўзбекистонликнинг фуқаролик паспорт олиб берилишига эришилган ва уларга Ўзбекистонга етиб олиши учун кўмак кўрсатилган. Қолганлар эса Екатеринбург, Москва ва бошқа шаҳарларида қонуний тарзда ўз фаолиятларини давом эттириш истакларини билдирган.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Россияда ўзбекистонлик мигрант одамларни ёнғиндан қутқариб қолди
“Менимча, агар 7-қаватга кўтарилиш керак бўлса, мен кўтарилган бўлардим. Ҳаммаси қандай содир бўлганини эслай олмайман. Жуда тез содир бўлди. Биз инсонмиз, бирга яшаймиз, бир-биримизга ёрдам беришимиз керак”, дейди ўзбекистонлик мигрантнинг ўзи.
Туркиядаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
Улар Туркия ҳудудида кенг тарқалаётган фирибгарликларнинг навбатдаги турларидан огоҳлантирилди.
Ўзбекистонда 1 км.кв. майдонга қанча аҳоли тўғри келади?
Бу бўйича Статистика агентлиги маълумот эълон қилди.
Буюк Британияда ўзбекистонлик талабалар уюшмаси очилди
Уюшма келгусида Ўзбекистоннинг бой маданий-маърифий тарихини Буюк Британияда турли тадбирлар, йиғилишлар ва давра суҳбатлари орқали оммалаштиришни ҳам мақсад қилган.