Ўзбекистон
16.12.2023
520
Аввалроқ, Самарқанд вилоятида ота боласини аёвсиз ургани айтилгани ҳақида хабар берган эдик. Ҳолат юзасидан Болалар Омбудсмани қўшимча маълумот берди.
Аниқланишича, Ургут тумани “Юқори Қалангар” маҳалласидаги 2017 йилда туғилган А.А. юз-кўзидаги жароҳати туфайли жорий йилнинг октябрь ойида Ургут туман марказий шифохонасига отаси А.Х. томонидан олиб келинган ва ушбу ҳолат юзасидан Ургут туман ИИБ терговга қадар текширув ҳаракатларини олиб борилган.
Текширув давомида А.А.нинг олган жароҳати юзасидан судга оид тиббий экспертизаси тайинланган бўлиб, унга кўра болага жароҳат ўтмас қаттиқ жисмлар таъсирида етказилгани хулоса қилинган. Терговга қадар текширув натижасига кўра, жиноят аломатлари аниқланмагани сабабли ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишдан рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани ва Бош прокуратура назоратига олинганидан сўнг жиноят иши қўзғатишдан рад этиш тўғрисида қарор туман прокуратураси томонидан назорат тартибида ўрганилиб, бекор қилинган ва қўшимча текширув ҳаракатлари олиб бориш учун туман ИИБ ҳузуридаги ТБга юборилган.
Қўшимча терговга қадар текширув давомида бола психолог томонидан педагог иштирокида (видеоёзувда қайд қилинган ҳолда) суҳбат қилинганда, у отасининг уйи яқинидаги савдо дўкони олдида амакисига тегишли бўлган қора молларни орқасидан югуриб, асфальт қопламасига йиқилгани, бурни қонаб, юзи шилинганини баён қилган.
Шунингдек, А.А. ни йиқилганини гувоҳи бўлган дўкон сотувчиси Л.С. ўз тушунтиришида боланинг ҳақиқатдан ҳам чорва молларни орқасидан югуриши натижасида юзи билан ерга йиқилиб тушганлигини кўргани ва жароҳат йиқилиш натижасида бўлганини тасдиқлаган.
Бола манфаатлари нуқтаи назаридан Болалар омбудсмани мазкур ҳолат юзасидан назоратни давом эттиради.
“Болалар омбудсмани низо жараёнидаги айрим ота-оналар уларнинг ўзаро зиддиятли муносабатларидан биринчи навбатда ўз фарзандлари жабр кўраётганига эътибор қаратишлари ва бунга йўл қўймасликларини сўрайди”, — дейилади хабарда.
Улашиш:
Бошқалар
Ҳар бир ҳудудда реновация жамғармалари ташкил этилади
Президент Шавкат Мирзиёев 9 апрель куни шаҳарсозлик реновациясининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.
Шу йилнинг 1 сентябридан ҳар бир қурилаётган объектнинг QR-кодли паспорти бўлади
Бу орқали шаҳарсозлик субъектлари, қурилиш муддатлари, шаҳарсозлик ҳужжатлари ва тасдиқланган экспертиза хулосалари ҳақидаги маълумотларни олиш имконияти яратилади.
Прокат шартномаси ва уни тузиш тартиби қандай?
Прокат шартномаси бир йилгача муддатга тузилади.
Опцион шартномаси нима учун керак?
Опцион шартномаси рисксиз қарорлар қабул қилиш имконини беради ва келажакдаги молиявий фойдани кўзлайди.