Ўзбекистон
07.09.2023
1 453

Икки кун давом этадиган мазкур халқаро анжуман ФАО (БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти) техник кўмагида Ўзбекистон ҳукумати томонидан ташкил этилган.
Халқаро конференцияда иштирок этиш учун дунёнинг 30 дан ортиқ мамлакатидан ташриф буюрган хорижий экспертлар, вазирлар ва дипломатлар, шунингдек халқаро ташкилотлар, молия институтлари, илмий ташкилотлар, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти, Жаҳон банки, Ислом озиқ-овқат хавфсизлиги ташкилоти, Осиё тараққиёт банки ва бошқалардан вакиллар анжуман доирасида дунёдаги глобал ўзгаришлар борасида ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашмоқлар.
Анжуманда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш ва қайта ишлаш дастурларини ишлаб чиқиш, тўғридан- тўғри ўзаро етказиб беришнинг келишилган схемаларини шакллантириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масаласининг барча соҳаларида, шу жумладан сув ва ер ресурслари, рақамлаштириш ва инновациялар, денгизга чиқа олмайдиган мамлакатларга сифатли ва арзон озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш учун самарали логистика, “Яшил” ва экспресс йўлакларни ташкил этиш масалалари, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштиришдаги инновацион ва яхши натижа берган лойиҳаларга кенг ўрин ажратилган.
Конференция доирасида миллий, минтақавий ва глобал миқёсда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг ҳозирги ҳолати тўғрисида кенг фикр алмашилмоқда. 2030 йилгача очликни йўқ қилиш, барқарор қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда аниқ вазифаларни ўз ичига олган “Ноль очлик”ка эришиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш ҳолати чуқур таҳлил қилиняпти.
Мазкур анжуман доирасида Ўзбекистоннинг аграр тармоқни ислоҳ қилишдаги ютуқлари тақдимот қилинади. Унда меҳмонларга Ўзбекистоннинг агро ва озиқ-овқат соҳасидаги салоҳияти, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича янги ёндашувлари намойиш этилади. Уруғчилик, боғдорчилик, чорвачилик, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг кластер, кооперация, агрологистика усуллари билан таништирилади.
Шунингдек, “Ўзбекистон агроозиқ-овқат салоҳияти” кўргазмаси ва И Ўзбекистон агроозиқ-овқат инвестиция форуми ўтказилади. Форумда Германия, Италия, Исроил, Венгрия, Корея Республикаси, Полша, Озарбайжон, Қозоғистондан 50 дан зиёд компания қатнашади.
Инвестиция форуми доирасида халқаро молия институтларининг грант маблағларини, йирик лойиҳалар бўйича тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этишга оид келишувлар, савдо битимлари имзоланиши режалаштирилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.