Ўзбекистон
08.09.2023
1 099
Самарқанддаги халқаро конференция доирасида “Ўзбекистон агроозиқ-овқат салоҳияти” кўргазмаси ташкил этилди Самарқанддаги халқаро конференция доирасида “Ўзбекистон агроозиқ-овқат салоҳияти” кўргазмаси ташкил этилди.
Унда қишлоқ хўжалигида инновацион технологиялар асосида яратилган “Heta” мини электротрактори намойиш этилди. Ушбу технология Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш институти, Миллий тадқиқот университети талабалари томонидан яратилган.
[caption id="attachment_19838" align="aligncenter" width="1280"] ФОТО: Hudud24.uz / Dadajon Fozilov[/caption]
Лойиҳа асосчиларидан бирининг айтишича у хориждан Ўзбекистонга кириб келаётган электротракторларга қараганда нархи арзон, имкониятлари эса уларники билан бир хил бўлади. Асосан, қишлоқ хўжалигида мини боғдорчилик, кичик фермер хўжаликлари ва томорқа эгаларига асқатади.
[caption id="attachment_19833" align="aligncenter" width="1280"]
ФОТО: Hudud24.uz / Dadajon Fozilov[/caption]
“Одатда узумзорлар ва шу каби кичик томорқаларга катта техникаларнинг эркин ҳаракатланиши жуда қийин.
Яъни у ердан турли-хилдаги юкларни олиб чиқиш, ҳосил йиғиб чиқиш учун фақатгина ишчи кучи талаб қилинади, бу эса уларга қийинчилик туғдириб, юкламаларнинг ортишига олиб келади.
Шундан келиб чиқиб, мазкур лойиҳа 4 тоннагача бўлган юкни томорқа ичидан ҳосил йиғиладиган майдонгача муаммосиз олиб чиқишга ёрдам беради. Қолаверса, бунда бир нечта ишчи кучига ҳам ҳожат бўлмайди.
[caption id="attachment_19830" align="aligncenter" width="1280"]
ФОТО: Hudud24.uz / Dadajon Fozilov[/caption]
Тўлақонли сунъий интеллект билан жиҳозлангани натижасида эса турли хилдаги юклар, ҳосил маҳсулотларини уйдан туриб ҳам бошқа жойга кўчириш имконияти яратилади.
Бу ҳолатда йўлларда турли тўсиқлар пайдо бўлса, қурилманинг ўзи хавф туғдирувчи воситаларни аниқлайди ва автоматик равишда тўхтайди. Агарда, бошқарувчи хавфларни четлаб ўтишни буюрса, у ҳаракатда давом этади. Ишлаб чиқилаётган дастурий таъминотга кўра, технология 178 та турли деталларни таниб, аниқлай олади.
[caption id="attachment_19834" align="alignnone" width="1280"]
ФОТО: Hudud24.uz / Dadajon Fozilov[/caption]
Ушбу қурилма учун сунъий интеллект дастурий таъминоти 2 ой ичида тайёрланиб, лойиҳа билан тўлақонли интеграция қилинади. Лойиҳанинг яна бир қулайлиги – бир жойдан иккинчи жойга кўчиб ўтиш.
Бунда қурилма махсус берилган координаталар ёрдамида (Яндех тизими каби) йўлларни ўзи танлаган ҳолда ҳаракатланади. Махсус хариталар орқали йўллар аниқланмаган ҳолатда, қурилма бошқарувчига хабар беради. У эса махсус пульт орқали ана шу йўлларни қурилма хотирасига сақлайди” дейди муҳандис.
[caption id="attachment_19837" align="alignnone" width="1280"]
ФОТО: Hudud24.uz / Dadajon Fozilov[/caption]
Умуман олганда, мазкур лойиҳа 3 хил тизим асосида ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган. “Heta” эса лойиҳанинг бошланғич версияси ҳисобланиб, мини электротрактор фақатгина пульт билан бошқарилади. Иккинчи версияда бошқарувга пультдан ташқари инсон, яъни 1 нафар ҳайдовчи бевосита қўшилади.
3-версия эса Америкада ишлаб чиқарилган Монарх трактори билан бир хил хусусиятга эга бўлган, сунъий интеллект билан бошқариладиган, шунингдек, бир нечта ҳолатга ўз “режим”ларини ўзгартирган ҳолда ўта оладиган технология асосида жиҳозланади.
Бунда бошқарувда инсон омили бўлмайди. Тақдим этилган махсус илова орқали айрим вазифаларни бириктириш ёки эҳтиёждан келиб чиқиб, янги функцияларни қўшиш имконияти бўлади.
Улашиш:
Бошқалар
Ҳар бир ҳудудда реновация жамғармалари ташкил этилади
Президент Шавкат Мирзиёев 9 апрель куни шаҳарсозлик реновациясининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.
Шу йилнинг 1 сентябридан ҳар бир қурилаётган объектнинг QR-кодли паспорти бўлади
Бу орқали шаҳарсозлик субъектлари, қурилиш муддатлари, шаҳарсозлик ҳужжатлари ва тасдиқланган экспертиза хулосалари ҳақидаги маълумотларни олиш имконияти яратилади.
Прокат шартномаси ва уни тузиш тартиби қандай?
Прокат шартномаси бир йилгача муддатга тузилади.
Опцион шартномаси нима учун керак?
Опцион шартномаси рисксиз қарорлар қабул қилиш имконини беради ва келажакдаги молиявий фойдани кўзлайди.
Самарқанддаги халқаро конференция доирасида “Ўзбекистон агроозиқ-овқат салоҳияти” кўргазмаси ташкил этилди (фотожамланма)
Кўргазма доирасида Ўзбекистон аграр тармоғини ислоҳ қилишдаги ютуқлар тақдимот қилинди.
Конференцияда биз нафақат мамлакатлар миқёсдаги, балки минтақавий муаммоларни муҳокама қилиб, биргаликда уларга ечим топамиз – ФАО) Бош директори
Самарқандда давом этаётган Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференцияда Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Бош директори Суй Дунюй нутқ сўзлади.
Самарқандда Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция қандай ўтмоқда? (фотожамланма)
Конференция доирасида миллий, минтақавий ва глобал миқёсда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг ҳозирги ҳолати тўғрисида кенг фикр алмашилмоқда.
Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги халқаро конференция иштирокчиларига мурожаат йўллади
Мурожаатнома Бош Вазир Абдулла Арипов томонидан ўқиб эшиттирилди.